Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи Ш.К. ўз маҳалладошидан 200 минг АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган, деб ёзмоқда «Postda».
Қайд этилишича, Ш.К. ўзининг маҳалладоши Н.Ю.дан унга Россиядан ВАЗ русумли автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини олиб келиб беришини ваъда қилиб, 200 минг АҚШ долларини санаб олади.
Орадан анча вақт ўтиб, келишилган муддат тугашига қарамай Ш.К на эҳтиёт қисмларни, на пулларни эгасига қайтарган. Шундан сўнг жабрланувчи ариза билан туман ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган мазкур шахс қонун олдида жавоб бермоқда.
Мавзуга доир:
- Шаҳрихонда 31 июль куни бир эркак ва бир аёл бедарак йўқолган эди. Уларнинг жасади беш кун ўтиб каналга ағдарилган «Москвич»дан топилди
- Сирдарёда кўп қаватли уйлар қурилишида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
- «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд иши бошланди
Изоҳ (0)