«Рома» хўжайини Жеймс Паллотта клубни миллиардер Ден Фридкинга сотиб юборди.
Римликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, чоршанба куни томонлар келишувни расмийлаштирган. Келишув 591 миллион еврога баҳоланган. Пуллар 31 августда ўтказиб берилиши кутилмоқда.
«Рома»ни The Friedkin Group’га сотиш бўйича келишувга эришганимизни айтишдан хурсандман. Шартнома имзоланди, яқин кунларда барча юридик масалаларни ҳал қиламиз. Сўнгги ойларда Фридкин клубни сотиб олиш иштиёқида ёнаётганини намойиш қилди, у жамоани олдинга бошламоқчи.Эслатиб ўтамиз, 6 август куни «Рома» Европа Лигаси доирасида «Севилья» билан ўйнайди. Ўйин 21:55 да бошланади.Ишончим комил, у «Рома» учун ажойиб хўжайин бўлади.
Жеймс Паллотта, «Рома» хўжайини
Ден Фридкин — америкалик миллиардер, The Friedkin Group бош директори. Шунингдек, у Форс кўрфазида Toyota автомобилларини сотиш билан шуғулланадиган компания директори ҳисобланади. Ҳар икки компания хўжайини ва президенти унинг отаси ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)