Англиянинг The Sun нашри майдонда ўтказган вақтидан келиб чиқиб, 2020 йилда энг кўп гол урган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра рейтингда биринчи ўринни «Аталанта» ҳужумчиси Луис Муриэль эгаллади. У 2020 йилда 487 дақиқа ўйнаб, 8 та гол урган. Ҳар бир гол учун ўртача 61 дақиқадан сарфлаган.
Иккинчи ўриндан «Сампдория» ҳужумчиси Бонаццоли жой олган. Бонассоли 387 дақиқада 5 та гол (ўртача ҳар бир гол учун 77 дақиқа). Кучли учликка эса «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду якун ясаб берди. Роналду 1693 дақиқада 21 та гол (ҳар бир гол учун ўртача 81 дақиқа).
Қайд этиш жоиз, 2019/20 йилда «Олтин бутса» совринига эга чиққан Чиро Иммобиле (36 та гол) ушбу рейтингда 10-ўринни эгаллади. Италиялик ҳужумчи 2020 йилда 1882 дақиқа ўйнаб, 19 та гол урган (ўртача ҳар бир гол учун 99 дақиқа).
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эса мазкур рўйхатда кучли ўнликка ҳам кира олмаган.
Кубони нега «япон Мессиси» дейишади дейсизми? Унда ушбу роликни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)