«Челси» ярим ҳимоячиси Виллиан эркин агент сифатида клубни тарк этади.
ESPN хабарига кўра, бразилиялик футболчи Лондоннинг бошқа клуби — «Арсенал»га ўтади. У «тўпчилар» билан 3 йиллик шартномага имзо чекади. Виллиан янги жамоаси сафида ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг маош олади. Трансфер ҳақида август ойи сўнгига қадар расмий эълон берилади.
Виллиан «Челси» сафида 2013 йил ёзидан бери ҳаракат қилиб келади. У бу вақт давомида клуб билан икки бор Англия чемпиони бўлди ва бир марта мамлакат кубогига эга чиқди.
Футболчи Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида 36 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)