Испаниялик ярим ҳимоячи Давид Сильванинг «Манчестер Сити» билан амалдаги келишуви 24 август куни ниҳоясига етади. Шундан сўнг футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Италиялик таниқли журналист Никола Скиранинг ёзишича, 34 ёшли Сильва Римнинг «Лацио» клубига ўтади. Томонлар ҳозирда музокараларнинг якуний босқичида эканлиги таъкидланган.
«Лацио» Давидга 3 йиллик битим таклиф қилган. Бу вақтда Сильва бонуслардан ташқари йилига 3 миллион евро ишлаб топади. Римликлар президенти Клаудио Лотито Сильва трансфери тез кунларда ҳал этилишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давид Сильванинг хизматларига Хави устозлик қилаётган Қатарнинг «Ас-Садд» клубидан қизиқиш борлиги айтилганди.
Қайд этиш жоиз, Давид Сильва сўнгги 10 йилни «Манчестер Сити» сафида ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)