Қашқадарё вилояти Китоб туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 ёшли қизалоқ ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилган.
Хабарга кўра, 2020 йилнинг 5 август куни соат 09:00 ларда фуқаро 19 ёшли С.С. бошқарувидага «Камаз» Китоб тумани «Қайнар» МФЙ Қонг қишлоғи ҳудудидаги ички йўлда 7 ёшли пиёда Ш.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган Ш.А. исмли қиз воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноий иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввал Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида «DAF XF 105» русумли юк автомашинаси ва Orlando тўқнашуви туфайли енгил машина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчи Т.Ж. воқеа жойида вафот этгани, Қарши шаҳрида Сobalt ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган 30 ёшли аёлни уриб юборгани, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлгани, Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 ёшли И.Д. исмли қиз воқеа жойида вафот этгани, унинг 3 ёшли ўғил бола жияни оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилгани ва у ерда ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)