• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байрут устида заҳарли булутлар. Ливанликларни қандай муаммолар қийнамоқда?

    Бугун Ливан коронавирус пандемияси, иқтисодий таназзул билан боғлиқ оғир аҳволни бошдан кечирмоқда. Мамлакатда содир бўлган фавқулодда йирик фожиа эса жуда кўп саволларни юзага чиқармоқда. «Дарё» колумнисти, россиялик сиёсатшунос, Яқин Шарқ бўйича мутахассис Михаил Магид Ливандаги портлаш оқибатлари ҳақида фикр юритади.

    Тўрт килотонна (Хиросимадаги портлашдан чорак қисм) қувватга эга портлаш Ливан пойтахтини яксон қилди. Портлаш содир бўлган бандаргоҳ кунпаякун бўлган, минглаб бинолар зарарланган, тўрт мингга яқин одам яраланди ва ўлганлар эҳтимол юзлаб бўлса керак. Байрут вайрон бўлди. Ливан ОАВлари портлаш бўйича дастлабки тахминлар борасида хабар қилмоқда: «Ўғрилар кириши эҳтимоли бўлган туйнукларни пайвандлаш ишлари мобайнида бандаргоҳ омборида сақланаётган 2 700 тонна аммоний нитрати – аммиакли селитра кўринишидаги юкнинг портлаши содир бўлган». Шаҳар устида заҳарли булут муаллақ турди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мамлакат нафақат коронавирус пандемияси, балки иқтисодий таназзул билан боғлиқ равишдаги оғир аҳволни бошдан кечирмоқда. Ҳатто пандемиядан аввал ҳам ёшлар орасидаги ишсизлик даражаси 40 фоизгача бўлган. Коммунал хизматлар системасининг эса дабдаласи чиқиб ётганди. Ливандаги асосий моддий бойликлар маҳаллий банклар ва сиёсий партияларга бошчилик қилувчи этник-конфессионал жамоалар раҳнамолари қўлида марказлашган.

    Бундай раҳнамолар иқтисодиётнинг турли соҳаларини ва турли давлат идораларини ўзининг шахсан бойиши учун восита сифатида қарайди. Ливан жаҳондаги энг коррупциялашган давлатлардан биридир. Мамлакатдаги чиқинди инқирози (бутун бошли ҳудудларда узоқ вақт давомида чиқинди олиб чиқиб кетилмасдан ётавериши мумкин) ва иқтисодий инқироз – нўноқлик ҳамда коррупциянинг хатарли ўзаро уйғунлиги натижасидир. Портлаш ҳам коррупция ва хўжасизлик омихтаси сабабидан юзага келган бўлиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Бу бизга яхши таниш бўлган иқтисодий ҳалокатларни юзага келтирувчи уйғунликдир.

    Воқелик ҳақидаги ушбу талқин билан биргаликда яна бир фитна талқини ҳам мавжуд. Портлаш Байрут бандаргоҳининг 12-омборида содир бўлди. Ливан қуролли кучлари тизимидаги манбалар ва «Ҳизбуллоҳ»дагилар Россиянинг «Новая газета» нашрига маълум қилишича, бу омборда катта аниқликдаги олис масофага учувчи ракеталарнинг йиғма қисмлари сақланган. Ушбу ракета қисмлари «Ҳизбуллоҳ»нинг Ливан бўлими учун Эрондан келтирилган бўлиб, бу гуруҳ мамлакатда Эрон манфаатларини ҳимоя қилади. «Новая газета» қуйидагича ёзган: «Бизнинг манбаларимиз айтишича, бу ракеталарни «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши қўлламоқчи бўлган, портлашга эса инсон омили туртки бўлган».

    Бу ўринда инсон омили деганда айнан нима назарда тутилаётгани қизиқ – Исроил разведкаси «Моссад»ми? Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» эски рақиблар саналади. «Ҳизбуллоҳ» Эронга тарафдор шиа партияси бўлиб, яхши қуролланган ва тайёргарликдан ўтган кўнгиллилар армиясига эга; сиёсий-ҳарбий жабҳада бу гуруҳ Ливанда устунликка мавжуд. Унинг етакчиси шайх Ҳасан Насрулла минтақадаги энг катта таъсир кучига эга сиёсатчилардан биридир. Парламент ва ҳукуматда «Ҳизбуллоҳ» вакиллари кўпчиликни ташкил қилмаса ҳам барибир айнан шу гуруҳ Ҳасан Диаб ҳукуматини назорат қилади деб ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Исроил ва «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳар иккаласи қудратли қуролли кучларга эгалик қилади. 2006 йилдаги уруш пайтида «Ҳизбуллоҳ»нинг яхши тайёргарлик кўрган партизанлари Исроил армиясини Ливандан қувиб чиқаришга муваффақ бўлган эди ва амалда бу Исроил армиясининг мағлубияти бўлган. Ўшанда «Ҳизбуллоҳ» Исроил шаҳарларини ракета ёмғири остида қолдирган эди, Исроил бўлса Ливан шаҳарларини бомбардимон қилган. Зиддият яқинда яна кескинлашди: Исроил билан чегара ҳудудида Исроил мудофаа армияси билан «Ҳизбуллоҳ» кўнгиллилар армияси ўртасида отишма содир бўлди.

    Ливанда кўпчилик янги ҳарбий ҳаракатларнинг аланга олиши бир вақтнинг ўзида «Ҳизбуллоҳ» учун ҳам, Бенямин Нетаньяху бошчилик қилаётган Исроил ҳукумати учун ҳам айни муддао бўлди деб ҳисобламоқда. Исроилда ҳам Ливандаги сингари коронавирус инқирози билан бирга иқтисодий инқироз кузатиляпти, ишсизлик даражаси 20 фоизгача етмоқда. Ҳар иккала тарафнинг давлат структуралари ва улар билан боғлиқ бўлган партияларига ҳозирда жамият диққат-эътиборини иқтисодий муаммолардан чалғитиш муҳимдир. Лекин бу талқинда илгари сурилган фикрларнинг асосли тасдиғи мавжуд эмас.

    Ливан – оммавий намойишлар мамлакати эканини ёдда тутиш керак. 2019 йилнинг кузида Ливаннинг икки миллион аҳолиси, яъни амалда деярли барча камбағал ва қашшоқ одамлар кўчага намойишга чиққанди. Одамлар коррупция ва оммавий ишсизликдан, электр энергияси танқислигидан, чиқинди ташиб кетилмаётганидан, коммунал хўжалик тармоғи бутунлай таназзулга учраганидан ва солиқларнинг ошиб кетганидан ғазабланди. Улар иш ўринлари очилиши, аҳолининг асосий эҳтиёжларини қондирилиши сингари ижтимоий талабларни илгари сурди. Ҳаракат иштирокчилари йўлларни тўсиб қўйган ва парламент ишини тўхтатиб қўйишга уринишди.

    Улар «Ҳизбуллоҳ» жангарилари ва полиция билан бир неча марта тўқнашди ҳам. Намойишлар ижтимоий тармоқлар орқали ташкиллаштирилган бўлиб, алоҳида етакчилари бўлмаган. Унда нафақат шиалар, балки Ливан насронийлари ва суннийлари ҳам, шунингдек, Фаластин ва Суриядан келган қочоқлар ҳам қатнашди. Яъни намойишчилар миллий ва диний мансубликка кўра ўзаро фарқланмаган. Ўша намойишлар Эрон таъсири остидаги «Шиа ярим ойи» кўринишидаги қўшни мамлакатларга – аввал Ироққа, кейин эса Сурияга ҳам ёйилди. Ноябрда эса Эроннинг ўзида ҳам намойишлар авж олиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ливандаги сиёсий тузумнинг ўзига хослиги – конфессионал тамойилнинг мавжудлиги бўлиб, у конституция орқали мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, олий давлат лавозимларига тайинловларда турли диний жамоалар орасидаги мутаносибликка амал қилинади. Масалан, мамлакат президенти лавозимини, албатта, насроний-маронит эгаллаши керак, бош вазир сунний, парламент раиси шиа бўлиши керак ва ҳоказо. Парламентдаги ўринлар сони мусулмонлар ва насронийлар орасида тенг тақсимланади.

    Шу сабабли ҳам сайловлар, одатда, турли конфессияларнинг ўз ичидаги бадавлат оилаларнинг мусобақасига айланиб кетади. Оқибатда асосий ҳокимият ва моддий бойликлар аллақачон бир неча бадавлат оилалар қўлида жамланиб қолган бўлиб, улар ўзаро бўлишиб иш кўради. Бироқ сўнгги ўн йилликда бу борадаги мувозанат «Ҳизбуллоҳ» тарафга оға бошлади. Айнан шу система кенг кўламли коррупция ва жуда нўноқ бошқарув тизимини юзага келтирди.

    Бадавлат оилалар шунчаки ўзаро келишиб, давлат ва жамият ҳаётидаги муайян соҳаларни тақсимлаб олди ва улардан шахсий даромад манбаи сифатида фойдаланади. Шу сабабли ҳам айрим намойишчилар ижтимоий талаблар билан бир қаторда сиёсий талаблар ҳам қўйган эди. Унга кўра, турли секталарга таянувчи амалдаги бошқарув тизимидан воз кечиб, ғарб андозасидаги одатий парламентар республика кўринишидаги бошқарув шаклига ўтиш ёки партиявий-парламентар система ўрнига тўғридан-тўғри демократияга ўтиш талаби қўйилди.

    Ливан намойишларига қатағонлар орқали барҳам берилган эди, лекин 2020 йилда намойишлар тўхташининг асосий муҳим омили бу коронавирус бўлади. Бироқ энди барчаси ўзгариши мумкин. Фавқулодда йирик фожиа жуда кўп саволларни юзага чиқарди. Ливанликларнинг характерини билган ҳолда айтиш мумкинки, содир бўлган бу воқеа бир муддатдан кейин уларни яна кўчаларни тўлдиришга чорлайди. Катта эҳтимол билан одамларда ҳукуматга янги саволлар пайдо бўлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    06.08.2020, 19:43   Изоҳ (0)   115746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда таълим олаётган чет эллик талабаларга патентсиз ишлашга рухсат берилди

    06.08.2020, 19:13

    Тожикистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси маълум қилинди

    06.08.2020, 18:57

    Пандемияни бошдан кечираётган дунё мамлакатларининг қуш парвози баландлигидан олинган суратлари

    06.08.2020, 16:36

    Селфилар маконига айланган Буюк Британиядаги лаванда даласига саёҳат (фото)

    06.08.2020, 13:36

    Facebook Трампнинг постини коронавирус борасида ёлғон маълумот берилгани сабаб ўчириб ташлади

    06.08.2020, 13:24

    Россия чегаралари пандемия туфайли ёпилгач, мамлакатга 3 ойда ярим миллиондан ортиқ чет эллик кириб келгани маълум бўлди

    06.08.2020, 07:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.