Буюк Британияда Гарфилд лақабли сариқ мушук бир ярим ой ичида 64 километрлик масофани босиб, ўз эгаларига қайтди, дея хабар беради The Sun газетаси.
«Бу ақлга сиғмайди. У менга қаради ва йиғлади. Аввалига мен у Гарфилд эканлигига ишонмадим. Леса эшик ёнига бориб, уни ўз лақаби билан чақирди ва Гарфилд унга сакради. У бизни топиш учун 64 километр йўл босиб келди. Ҳеч қачон ташқарига чиқмаган мушук уйга қандай қайтганини тушунмайман, – дейди Нил.
Эр-хотин Гарфилдни уйда олиб қолишга қарор қилди. «Энди биз уни қайтариб беролмаймиз. У ўз уйи шу ерда эканлигини исботлади», – дейди Нил.
Изоҳ (0)