• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ бош котиби: «Таълим келажаги хавф остида»

    COVID-19 пандемияси дунёдаги таълимнинг энг катта узилишига олиб келди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

    Антониу Гутерриш.

    Антониу Гутерриш.
    Фото: БМТ ахборот хизмати

    Бош котибнинг сўзларига кўра, июль ойи ўрталарига келиб 160 дан ортиқ мамлакатда мактаблар ёпилди, бу эса 1 миллиарддан ортиқ ўқувчиларга таъсир кўрсатмоқда. Дунё бўйича камида 40 миллион бола жуда муҳим саналган мактабгача таълим олишдан мосуво бўлган.

    Гуттеришнинг таъкидлашича, ота-оналар, айниқса, аёллар уйдаги яқинларига ғамхўрлик қилишнинг оғир юкини ўз зиммаларига олишга мажбур бўлган.

    «Радио, телевидение ва интернетдаги дарсларга, шунингдек, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, кўплаб ўқувчилар ҳали ҳам бу борада қамраб олинмаган. Имконияти чекланган, озчилик ва ночор жамоалар, қочқинлар, шунингдек, чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчилар керакли таълимни ололмаслик хавфи мавжуд.

    Масофадан ўқиш имкониятига эга бўлганлар учун ҳам муваффақият уларнинг яшаш шароитларига, шу жумладан, уй вазифалари қанчалик тўғри тақсимланганига боғлиқ», — дейди Антониу Гутерриш.

    БМТ бош котибининг маълум қилишича, дунё пандемиядан олдин ҳам таълим инқирозига дуч келган, турли мамлакатларда мактаб ёшидаги 250 миллиондан ортиқ бола мактабга бора олмаган ва ривожланаётган мамлакатларда ўқувчиларнинг атиги тўртдан бир қисми зарур базавий кўникмаларни эгаллаган.

    Гутерриш ҳукуматлар томонидан бугун қабул қилинадиган қарорлар юз миллионлаб ёшларга ва мамлакатларнинг ўнлаб йиллар давомида ривожланиш истиқболларига таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирди.

    https://youtu.be/EwQnrxkySYU

    Вазиятни тўғрилаш учун БМТ раҳбари халқаро шериклар билан биргаликда «Келажагимизни қутқаринг» шиори остида кампания бошлаганини эълон қилди. У мамлакатлар расмийларини тўртта муҳим йўналиш бўйича ҳаракат қилишга чақирди.

    Биринчидан, БМТ раҳбарининг сўзларига кўра, давлатлар мактабларни қайта очиши керак, касаллик тарқалиши назорат остида бўлгандан сўнг ўқувчиларни энг хавфсиз шароитда мактаб ва ўқув муассасаларига қайтариш керак.

    Иккинчидан, молиявий оқимларни тақсимлашда таълимга устувор аҳамият бериш керак. Инқироздан олдин ҳам паст ва ўрта даромадли мамлакатларда таълимни молиялаштиришдаги камчилик йилига 1,5 триллион АҚШ долларига тенг бўлган. Бош котибнинг фикрича, таълим бюджети ҳимояланиши ва оширилиши лозим.

    Учинчидан, маърифий ташаббуслар бошқалардан ортда қолиб кетиш хавфи юқори бўлганларга – фавқулодда ва инқирозли вазиятларда яшовчи, озчилик гуруҳларининг вакиллари, бошқа мамлакатларга кўчганлар ва ногиронларга йўналтирилиши керак.

    Тўртинчидан, рақамли саводхонлик ва инфратузилишга сармоялар, билим олишни ўрганишда эволюция, узлуксиз таълим концепциясини модернизация қилиш ва расмий ҳамда норасмий таълим ўртасидаги мустаҳкам алоқалар ўрнатиш лозим.

    «Таълим келажаги хавф остида. Биз дунё бўйлаб болалар ва ёшлар келажагининг бурилиш нуқтасида яшаяпмиз», – деди Антониу Гутерриш.

    Мавзуга доир:

    • БМТ атроф-муҳитни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан ифлослантириш даражаси ортганини маълум қилди
    • БМТ коронавирусга қарши курашда камбағал давлатларга ёрдам кўрсатиш режаси учун 10 млрд доллар сўрамоқда
    • «Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси

    05.08.2020, 20:43   Изоҳ (0)   27452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШдаги коронавирус билан курашаётган шифохонанинг бир куни — суратларда

    05.08.2020, 17:23

    Дунёда олтин нархи тарихда биринчи бор унсияси учун 2 минг доллардан ошди

    05.08.2020, 13:11

    Бутун дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони 700 минг кишидан ошди

    05.08.2020, 11:12

    Лукашенко Беларусь коронавирус эпидемиясини енгиб ўтганини маълум қилди

    05.08.2020, 09:29

    Байрутдаги портлаш: ўнлаб қурбонлар, минглаб жароҳатланганлар. Асосий маълумотлар

    05.08.2020, 08:34

    Италияда аввалги ҳисоб-китобдан 6 баравар кўп одам COVID-19 билан касаллангани ва ундан тузалгани маълум бўлди

    05.08.2020, 08:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.