• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Sulton Tex Group раҳбари Нурбек Эргашев қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга очиқчасига гаплашиб олишни таклиф қилди

    Sulton Tex Group раҳбари Нурбек Эргашев кластер фаолиятига муносабат билдириб, пахтачилик кластеридан ғалла ҳосилдорилиги учун сўралган 5,6 миллиард сўм пул асосли эканлигини, бу қонунга зид эмаслигини исботлашга уринган қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга ўртадаги англашилмовчилик юзасидан матбуот анжумани ташкил қилиб, журналистлар олдида очиқчасига гаплашиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Sulton Tex Group корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев маълум қилди.

    Нурбек Эргашев

    Нурбек Эргашев
    Фото: «Дарё»

    «Туман ҳокимлиги ва корхонамиз раҳбарлигидаги кластер можаросига ‘катта’лардан қишлоқ хўжалиги вазири биринчилардан бўлиб муносабат билдирди. Бу яхши албатта, аммо вазирнинг пахтачилик кластеридан ғалла учун пул сўралганини қонуний дейиши, тўғриси, бизни ҳайратлантирди, — дейди Нурбек Эргашев. — Вазирга вазият очиқланиши учун матбуот анжумани ташкил қилиб, кластер фаолияти ҳақида хулоса бериб, тўртта камчилигимиз ҳақида айтган 16 кишидан иборат вакил чақиртиришни, журналистлар олдида очиқчасига гаплашиб олишни таклиф қиляпмиз. Аммо вазирлик ҳозирча жавоб бермади».

    Қишлоқ хўжалиги вазири кластер раҳбариятини фермерлар манфаатини оёқости қилишда айблаганди. Нурбек Эргашев эса буни рад этиб, «Республикадан инсофли, нейтрал ишчи гуруҳ тузиб беринг, дронлар ёрдамида сувли ерларни таҳлил қилиб кўрайлик. Ўшанда Қарши туманидаги ерлардан қанчалик самарали фойдаланилаётганини яққол кўриш мумкин. Шунда ер кимларнинг манфаати ва чўнтагига хизмат қилаётгани ойдинлашади», — деди.

    «Айнан қайси ҳолатда фермер манфаати бузиляпти экан? Трактор олиб келиш буюрилди — олиб келдик. Фермерлар ҳақида арзон ишчи кучи, мавжуд ресурс, дебсиз. Биз етиштирилган пахтани текинга ёки арзон баҳода оляпмизми? Кечирасиз, эндигина фермернинг елкасига шамол тегиб, косаси оқара бошлаганди. Қўшиб ёзадиган ‘химия’дан, ёқилғидан уриб қоладиган ФЁТШдан, бажарилмаган агротехник тадбирларни бажарилди, деб ёзиб қўядиган ММТПдан қутилаётганди. Қолаверса, таъминотни вақтида сифатли етказиш ташкил қилиниб, ҳар бир фермер билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилаётганди. Энг асосийси, топширган ҳосили учун пулини вақтида, ҳеч қандай тўсиқларсиз, тамагирликсиз йил якуни 31 декабргача қўлига олишни бошлаганди», — дейди кластер раҳбари.

    «Фермер кредитни ўзининг ҳисоб рақамига тушириб, ўзи ишлатсин дебсиз. Жуда тўғри фикрингиз. Шунда фермернинг масъулияти ортади, ҳар бир тийинни ўйлаб сарфлайди. Лекин кластер ҳисоб рақамидаги пулни ғалла ҳосилдорлиги деб ўзбошимчалик билан сарфлашга уринилганидек, фермер ҳисоб рақамидаги пул олиб қўйилмаслигига кафолат борми?, — дейди Нурбек Эргашев. — Ўзининг моддий-техника базаси бўлган фермернинг юқори ҳосил олиб, фойда кўриши биз учун айни муддао, буни олқишлаймиз. Лекин ҳамма фермерда ҳам бу имконият йўқ. Қўли калталик қилади, уларнинг бу ҳолатга тушиб қолишига ҳам шу — сиз ишлаб турган тизим айбдор».

    Нурбек Эргашевнинг маълумот беришича, Бешкент пахта тозалаш заводини ҳам тортиб олишга ҳаракат бошланган.

    «Бешкент пахта заводи беш йил муддатда тўлаб бериш шарти билан сотилдими, шартнома шартлари бузилгани йўқми, вақтида тўловларни амалга ошириб боряпмизми? Нега унда йиғилиш баёнида пахта заводини қайтариш кўрсатиб ўтилган? Биз бу ҳудудда янги завод қурдик, сифат-сертификат лабораториясини барпо этяпмиз, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида кетма-кет лойиҳаларни режалаштириб, барча жараёнларни қамраган кичик шаҳарча қуриляпти. Замонавий пахта заводи, уруғчилик цехи, ёғ заводи, йигирув, тўқув, тикув ва ҳоказо. Бу бутун бошли ишлаб чиқариш занжири-ку. Президент занжирни тезроқ уланг десалар, сизлар узиш билан оворасизлар», — дейди кластер раҳбари.

    Нурбек Эргашев

    Нурбек Эргашев
    Фото: «Дарё»

    Кластер раҳбарининг айтишича, 2019 йилда ҳам пахтачилик кластеридан ғалла учун пул сўралган ва олинган. Оқибатда фермерлар кластердан 7 миллиард сўм қарздор бўлган.

    «Sulton Tex Group 7 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликка эга, дебсиз. Сиз вазирсиз, гапингизни асослаб гапиринг. Нима учун мағзава ағдаряпсиз? Шуни билингки, фермерларнинг Sulton Tex Group’дан 7 миллиарддан ортиқ қарзи бор. Ҳар ҳолда зўравонлик билан бизни қарздормиз дейишга мажбур қилмасангиз керак. Кўчадаги миш-мишларни асосламай, ОАВга тарқатиш яхшимас, вазир жаноблари», — дея вазирга эътироз билдиради Нурбек Эргашев.

    Нурбек Эргашев вазирнинг фермерлар кооперациясини тузиш тўғрисидаги гапини чўпчак, деб атади.

    «Нима қиласиз оммани чалғитиб, бир оптималлаштирамиз дейсиз, бир кластер, энди кооперация, дейсиз, тутуриқ борми ўзи? Президент қарори билан кластер билан қамраб олинмаган ҳудудларда кооперация ташкил қилинсин, дейилган. Ҳолбуки, Қарши туманида кластер фаолият юритаётган эди-ку?», — дейди кластер раҳбари.

    Кластер раҳбари қонунга хилоф ҳаракатлар оқибатида корхона бугунги кунга қадар 10,7 миллиард сўм зарар кўрганини, 490 та яратилган иш ўрини бўш қолганини айтмоқда.

    «Sulton Tex Groupнинг кластер фаолиятини тўхтатдингиз, энди қурилган пахта заводи, ёғ заводи, йигирув, тўқув, тикув фабрика, биолаборатория, сифат сертификат лабораторияси, қишлоқ хўжалик техника — агрегатлари пулини ким тўлайди? Мана шу қонунга хилоф ҳаракатлар оқибатида корхона бугунги кунга қадар 10,7 миллиард сўм зарар кўрди, 490 та яратилган иш ўринлари бўш қолди. Ҳаракатларингиз жуда таҳликали, индамаса жиноятчига ҳам чиқариб қўясиз. Чунки банкдан ҳисоб рақам айланмамиз бизни огоҳлантирмасдан олиб текширилмоқда. Нимага эришишмоқчи? Юртимиздаги ҳозирги пандемия шароитидаги синовли кунларда мингга яқин ходимларимизнинг ишлари тўхтаб қолиб, қийналишларини исташяптими? Минг нафар ходим дегани минг оила, беш мингга яқин инсонлар ҳаёти, дегани эмасми? Қанчалик қийин бўлмасин, ишлаб чиқариш ҳажмини, иш ўринларини сақлаб қолган ҳолда ҳали-ҳануз ойига бир миллион доллардан зиёд экспорт қиляпмиз ва юртимизга валюта олиб киряпмиз. Беш мингга яқин инсонлар пандемия даврида ҳаёт кечиришлари учун ёрдам қўлини чўзишга ошиқяпмиз. Гапларимизнинг барчаси асосли, кириб келаётган валюталарни, ташкилий ишларимизни банк ҳам, ҳокимлик ҳам ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳам кўриб туришибди. Ким кўра олмаяпти буларни?», — дейди Нурбек Эргашев.

    Нурбек Эргашев суҳбат сўнгида қишлоқ хўжалиги вазирига савол билан юзланади.

    «Кластерлик фаолиятимиз, пахта заводи, ёғ заводи, тикув фабрика заводи, биолаборатория, сифат сертификат лабораторияси, қишлоқ хўжалик техника — агрегатлари, барчаси Президент қарорлари асосида ташкил этилган. Шунча иш Президент қарори талабидан келиб чиққан ҳолда бажарилса-да, ҳатто Адлия вазирлигидан ҳам рўйхатдан ўтмаган бош вазир ўринбосари раислигидаги йиғилиш баёни асосида барчаси йўқ қилинмоқда. Энди айтинг-чи, Президент қарори устунми ёки Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаган бош вазир ўринбосари йиғилиш баёними?», — дейди кластер раҳбари.

    Вазир Sulton Tex Group раҳбарининг матбуот анжумани ташкил қилиб, очиқчасига гаплашиб олиш таклифига нима деб жавоб қайтаради?

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёда Президент ишонч билдирган кластерни тугатиш учун фермерлар бўш шартномага муҳр босиб, имзо қўйишга мажбурланмоқда
    • Қарши туман ҳокими ва ўринбосари судда икки хил кўрсатма берди. Қай бирининг гапи ростлиги очиқ қолмоқда
    • Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади
    • Sulton Tex Group иши бўйича суд қарорини муҳокама қилган қаршилик депутатлар вазиятга тайинли изоҳ беролмади
    • «Кластер мулкини Қарши туманида қолдириш масаласи муҳокама қилинди». Ҳоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни ҳам мақсад қилганмиди?

    03.08.2020, 20:53   Изоҳ (0)   54505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 4 август куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

    03.08.2020, 20:26

    Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    03.08.2020, 19:52

    Украинадаги ўзбекистонликлар Киев—Харьков—Тошкент—Киев чартер рейсида олиб келинади

    03.08.2020, 19:23

    «Ўзбектуризм» компанияси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Неъмат Абдуллаев вафот этди

    03.08.2020, 18:39

    Июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталарини қайтариб олиш муддати 1 сентябрга қадар узайтирилди

    03.08.2020, 18:24

    Ўзбекистонда пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш қоидалари маълум қилинди

    03.08.2020, 17:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.