Америкалик эркак 1988 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ-2105» автомобилига бир қатор ўзгартиришлар киритиб, уни 500 от кучига эга «махлуқ»қа айлантирди, деб хабар беради Carakoom.

Фото: Carakoom

Тюнинг қилинган машина асосини совет даврида АҚШга импорт қилинган 1988 йилги «ВАЗ-2105» ташкил этади. Узоқ йиллар давомида оддий оилага хизмат қилган автомобиль кейинчалик ҳозирги эгасининг қўлига тушиб қолган.

Моделга Япониянинг олти цилиндрли 2JZ турбомотори ўрнатилган. Двигательни алмаштириш билан Флорида штатидаги Rich Auto Works устахонаси шуғулланган. Бир қатор модификациядан сўнг, мотор 540 от кучини тақдим этишга қодир бўлган, бироқ бошқа тизимлар ишининг оптималлигини таъминлаш мақсадида 500 от кучли чегара ўрнатилган.

Фото: Carakoom

Машинанинг электр қисми билан эса JR Wiring Solutions компанияси шуғулланган. Айланувчи момент орқа ғилдиракларга олти поғонали Nissan CD009 механик узатмалар қутиси орқали узатилади.

Фото: Carakoom

Автомобильнинг техник қисми тайёр бўлгач, унинг ташқи кўринишига ўзгартириш киритилган. Тўғри бурчакли ғилдирак аркалари кенгроқ ёйсимон шаклга кирган. Бамперлар олиб ташланган, юкхона томига ducktail типидаги спойлер ўрнатилган.

Фото: Carakoom

Кузовнинг ўзи эса яшил хром рангли ҳамда 17 пойга номери ўрнатилган турфа рангли плёнка билан қопланган. Двигатель цилиндр блоки каллакчаси ҳам худди шу услубда бўялган.

Фото: Carakoom