• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «У нари борса почта вазири бўлиши мумкин эди». Адольф Гитлер Германия ҳокимияти тепасига келганига 87 йил бўлди

    87 йил олдин Германияда ҳокимият тепасига Адольф Гитлер келди. Немис халқи бунга қандай йўл қўйган? Қандай қилиб фюрер ҳокимиятни тортиб олди? Ёки тортиб олиш эмасмиди бу? Қандай бўлмасин, ушбу даврда «демократларсиз демократия» қурмоқчи бўлган Веймар республикаси, Германия ва бутун Европани мисли кўрилмаган фожиага олиб келган диктатурага босқичма-босқич яқинлашиб борарди...

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рейхстагдаги хаос

    Веймар республикаси Биринчи жаҳон урушидан кейинги вайронагарчиликлардан аста-секин чиқиб кета бошлади, аммо 1929 йилда бошланган глобал иқтисодий инқироз, Германияда ишсизликнинг ўсиши ва Версаль шартномаси бўйича тўланадиган товон юклари мамлакатни оғир муаммоларга дучор қилди. 1930 йил март ойида умумий молиявий сиёсат борасида парламент билан келиша олмаган кекса президент Пауль фон Гинденбург энди парламент кўпчилигига таянмайдиган ва фақат президентнинг амрига бўйсунувчи янги канцлерни тайинлади. Рейхстаг энди канцлер тайинланиши ва ҳукумат шаклланишига таъсир қилолмасди, бироқ уларни олиб ташлаши мумкин эди. Рейхстагда хаос бошланган эди.

    Охир-оқибат янги канцлер Генрих Брюнинг мамлакатда тежамкорлик сиёсатини жорий этди. Бундан норози одамлар эса жуда кўплаб топиларди. 1930 йил сентябрь ойида Рейхстагга ўтказилган сайловларда, Адольф Гитлер бошчилигидаги Германия Социалистик ишчилар партияси (NSDAP) ўз мандатлари сонини 12 тадан 107 тагача, коммунистлар эса 54 тадан 77 тагача кўпайтириб олди. Шундай қилиб, ўнг ва сўл қанот экстремистлари биргаликда парламентдаги ўринларнинг учдан бир қисмини қўлга киритди. Бундай шароитда ҳар қандай конструктив сиёсат деярли имконсиз эди.

    Агар коммунистлар ўшанда социал-демократлар билан биргаликда ҳаракат қилса, нацистларни тўхтата олишлари мумкин эди, аммо Москва коммунистларга социал-демократлар билан муомала қилишни умуман тақиқлаган: Сталин социал-демократларни асосий душманлар деб ҳисобларди. Аммо фашистлар бир муддат коммунистларнинг иттифоқчиларига ҳам айланди: 1932 йилда улар коммунистлар билан бирга Берлин шаҳрини фалаж қилиб қўйган транспорт ходимларининг қўшма иш ташлашини ўтказди.

    Ғалати ефрейтор

    1932 йилги янги сайловларда национал-социалистлар 37 фоиз овоз тўплади ва гарчи улар мутлақ кўпчиликка эга бўлишмаган бўлса-да, Рейхстагдаги энг кучли фракцияга айланди. Гитлер ҳокимиятни фақатгина бошқарув тепасидаги элита қўлидан олиши мумкин эди, шу сабабли Гитлер ушбу элита томонидан қўллаб-қувватланишга интилди. У шундай қўлловни бизнес ҳамжамиятининг нуфузли аъзоларидан топди. 1932 йил августда Гитлер катта капиталга, ўзининг сайловдаги муваффақиятларига ва фашистларнинг кўчаларда амалга ошираётган шафқатсизликларига таяниб, Гинденбургга уни Рейхканцлер этиб тайинлашини талаб қилиб мурожаат қилди. Гинденбург буни рад этди: у «ғалати ефрейтор»ни менсимади, президентга кўра, «Гитлер нари борса почта вазири бўлиши мумкин эди, лекин канцлер эмас».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо Гинденбург 1933 йил 30 январдаги босимга бардош бера олмади. Бироқ Гитлернинг биринчи кабинетида фюрердан ташқари нацистлар 11 тадан иккитагина вазирлик лавозимларини эгаллашган холос. Гинденбург ва унинг маслаҳатчилари Гитлернинг қуролланган «жигарранг кўйлаклар» ҳаракатини ўз мақсадлари учун ишлатишга умид қилишган. Бироқ бу умидлар хаёлий бўлиб чиқди. Гитлер тезда ўз кучини мустаҳкамлашга киришиб кетди. Рейхканцлер этиб тайинланганидан бир неча ҳафта ўтгач, Германияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

    Одатда фашистлар томонидан «ҳокимият эгаллаб олингани» ҳақида кўп гапирилади. Аммо Гитлер 1933 йил январида халқнинг унга нисбатан бўлган муҳаббат тўлқини билан ҳокимият тепасига кўтарилган, деган гаплар ҳам бор. Учинчи рейх қулагандан сўнг эса яна ўша «ҳокимиятни тортиб олиш» тезисларига қайтилган ва Гитлер давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятга келгани ва немис халқи унинг қурбони бўлгани ҳақида гапирила бошланган.

    Халқнинг муҳаббат тўлқини?

    Аслида иккаласи ҳам ёлғон. 1933 йил 30 январда Адольф Гитлер Германиянинг ўша пайтдаги конституциясига мувофиқ равишда Рейхсканцлер деб эълон қилинган. Бу «эгаллаб олиш» эмас, балки ҳокимиятни «топшириш» эди. Гитлер мамлакат парламенти бўлган Рейхстагдаги энг кучли партиянинг раиси эди. Аммо шуни таъкидлаш керакки, 1932 йилдаги бирон-бир сайловда унинг партияси 40 фоиздан кўп овоз тўпламаган. Ноябрь ойида унинг рейтинги ҳатто 33 фоизгача тушган.

    Охир-оқибат у бутун қитъани фалокатга олиб борувчи мамлакатнинг раҳбари бўлди. «Қандай қилиб Гитлер каби инсон мамлакатдаги энг юқори давлат лавозимини эгаллаши мумкин?», деган саволларга жавоб сифатида ёзилган китоблардан ҳозир бутун бошли кутубхоналар ташкил қилиш мумкин. Аммо ўша даврда ҳам ҳозир ҳам кўпчилик унинг ўзи томонидан 1923 йилда ёзилган китобни эътибордан четда қолдиради. Ахир у ўзининг барча жиноий мақсадларини «Майн Кампф» китобида очиқ-ойдин баён қилган эди: европалик яҳудийларни йўқ қилиш ва шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қандай қилиб бундай одам ўзини Гёте каби шоирлар ва Шопенгауэр каби мутафаккирлар юрти деб билган халқнинг бошида бўлиши мумкин? Биринчи жаҳон урушининг натижаси ва миллий камситилиш ҳисси бу ерда қандай рол ўйнайди? Ҳар учинчи немисни ишсиз қолдирган буюк иқтисодий инқироз-чи? Ёки бу 1933 йилгача ҳам немисларни даҳшатга солган Гитлернинг юз минг сонли штурмчи отрядларининг олдидаги қўрқув билан боғлиқмиди?

    Элиталар хатоси

    Бир нарса аниқ: Гитлернинг ҳокимият тепасига келишига ёрдам берган, кейинчалик ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлган мамлакатнинг консерватив элиталари нотўғри ҳисоб-китоб қилишган. Гитлер партиясига ҳеч қачон овоз бермаган 60 фоиз немисларнинг ҳам «Гитлер олдинги канцлерлар каби тез келиб кетади», деган умидлари амалга ошмади.

    Аммо Гитлер ҳокимиятни қўлга киритгач, охиригача уни қўйиб юбормади. Бир неча ой ичида у мамлакатда террорга асосланган диктатурани ўрнатишга муваффақ бўлди. 1933 йил февраль ойида янги Рейхканцлер матбуот ва йиғилишлар эркинлигини бекор қилди, март ойида парламентни ҳокимиятдан маҳрум қилди, апрель ойида федерал штатлар ҳукуматларини бекор қилди, май ойида эркин касаба уюшмаларини тарқатиб юборди ва июлда национал-социалистиклардан ташқари барча партияларни тақиқлади. Яҳудийларга тегишли дўконларга бойкот эълон қилинди ва яҳудийларга шифокор, адвокат, журналист, мактаб ўқитувчиси ва университетларда ўқитувчи бўлиб ишлаш тақиқланди. 1933 йилнинг баҳорида эса сиёсий маҳбуслар учун биринчи конслагерлар ташкил этилди.

    1934 йил 2 августда Веймар республикасининг президенти Пауль фон Гинденбург вафот этди. Фашистлар ҳукумати шу куннинг ўзида президент лавозимини энди Рейхсканцлер лавозимига қўшиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Президентнинг барча олдинги ваколатлари Рейхсканцлер – фюрерга берилди. Тоталитар давлатга ўтиш якунланди.

    Хулоса

    Ҳаммаси бир неча ойлар ичида жуда тез содир бўлди. Бундан ташқари, фюрер ҳеч қандай уюшган қаршиликка дуч келмади. Аксинча, мамлакатда ишсизлик даражаси пасайгани сари халқ орасида Гитлер режимини қўллаб-қувватлаш ўсиб борди. Эҳтимол, немисларнинг 1933 йилдаги асосий айби — уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини оний бўлган сиёсий ва иқтисодий барқарорликка алмашганларидадир. Бунинг учун улар мулойимлик билан мунтазам равишдаги зулмга, кейин эса бутун бошли халқларни йўқ қилишга рози бўлишди. Мамлакатда аввалига национал-социализм ғояларига тўғри келмайдиган китоблар ёқилди, кейин эса гулхан навбати инсонларга келди... Аммо бу энди бошқа ҳикоя.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    02.08.2020, 15:24   Изоҳ (0)   71115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Crew Dragon космик кемаси Ерга қайтиш учун Халқаро космик станциядан ажралди

    02.08.2020, 10:50

    Трамп TikTok’ни АҚШ ҳудудида тақиқламоқчи эканлигини маълум қилди

    02.08.2020, 09:32

    Коронавирус пандемияси Европа иқтисодиётини 10-20 йил ортга сургани маълум қилинди

    02.08.2020, 09:11

    Жириновский Лукашенкога президентлик сайловларидан воз кечишни маслаҳат берди

    02.08.2020, 08:08

    Билл Гейтс, Илон Маск ва Барак Обаманинг Twitter аккаунтларини 17 ёшли ўспирин бузгани маълум бўлди

    02.08.2020, 07:21

    АҚШдаги ҳайвонот боғи 114 йил аввал африкалик йигитни маймунлар қафасига экспонат сифатида қўйгани учун узр сўради

    02.08.2020, 07:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.