• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Лондон қайси рангга бурканади? Англия Кубоги финали ҳақида

    Англия Кубоги финал учрашувида 1 август, шанба куни Лондоннинг икки клуби «Челси» ҳамда «Арсенал» ўзаро куч синашади. Мазкур учрашув финал мақомида ўтаётгани ва жамоалар бир-бири учун принципиал рақиб ҳисобланишидан ташқари, ҳар иккала жамоа учун ушбу ўйиндаги ғалаба алоҳида аҳамият касб этади.

    Фото: СИ

    Фото: СИ

    «Челси» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди, энди эса Фрэнк Лэмпард илк совринини қўлга киритишни режалаштирмоқда. «Арсенал»ни эса Англия Кубоги финалидаги ғалаба Европа Лигасига олиб чиқиши мумкин. Лондоннинг қайси рангга бурканишини ҳал қилиб берадиган ўйин ушбу шаҳарда жойлашган «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Афсуски, беллашув «одатий» тарзда мухлисларсиз ўтказилди, бироқ майдонда ҳақиқий кураш кечиши тахмин қилинмоқда.

    Иккала жамоа учун ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим, аммо Микель Артета бошчилигидаги «канонирлар» учун ғалаба кўпроқ зарур. Боиси «Арсенал» Премьер Лигани саккизинчи ўринда якунлаб, Еврокубоклардан қуруқ қолди. «Тўпчилар» учун бу даҳшатли натижа ҳисобланади, Кубок финалидаги ғалаба эса уларга Европа Лигасига йўлланмасини қўлга киритиш учун сўнгги имконият.

    «Челси» ҳақида нима дейиш мумкин? Англия Кубоги биринчи навбатда Фрэнк Лэмпард учун катта аҳамият касб этади. У «кўклар» бош мураббийи сифатида ўзининг илк совринини қўлга киритишни хоҳламоқда. «Челси» қўшниларига қараганда, мавсумни яхшироқ ўтказди: АПЛда топ-4 лик, Англия Кубоги финали, шунингдек, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси.

    2019/20 йилги мавсумда жамоалар Премьер Лига доирасида икки маротаба тўқнаш келди: биринчи ўйинда «Челси» устун келган бўлса (2:1), иккинчи учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди.

    Жамоаларнинг финалгача босиб ўтган йўли

    Дастлабки икки босқичда «Челси» Чемпионшип вакиллари «Ноттингем Форест» (2:0) ва «Ҳалл Сити»дан (2:1) устун келган бўлса, кейинги босқичларда анча тер тўкишга тўғри келди: «Ливерпуль» (2:0), «Лестер» (1:0) ва «Манчестер Юнайтед» (3:1). Ушбу мавсумда Премьер Лигада ажойиб ўйин кўрсатган уч жамоани мусобақадан чиқариб юборилганидан, Фрэнк Лэмпард жамоасининг қанчалик кучли эканини чамаласа бўлади.

    «Арсенал» эса нисбатан «камтарроқ» рақиблар билан куч синашди. Аввалига Премьер Лига йўлланмасини нақд қилган «Лидс» (1:0), сўнгра «Борнмут» (2:1), «Порцмут» (2:0) ва «Шеффилд Юнайтед» (2:1) мағлуб этилди. Ярим финал босқичида эса кўпчилик учун кутилмаганда, «тўпчилар» «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

    Ўйинга оид қизиқ фактлар:

    • «Арсенал» Англия Кубоги доирасидаги сўнгги 31 та ўйиннинг 28 тасида мағлубиятга учрамаган.
    • «Челси» Англия Кубоги доирасидаги сўнгги 10 та учрашувнинг 9 тасида ғалаба қозонган.
    • «Арсенал» Англия Кубоги доирасидаги 4 та ўйинда камида 2 тадан гол урган.
    • «Челси» барча мусобақаларда «тўпчилар»га қарши сўнгги 3 та ўйинда камида 2 тадан гол урган.
    Тахминий таркиблар:

    «Арсенал»: Мартинелли — Ҳолдинг, Луис, Тирни — Бельерин, Себальос, Жака, Сака — Пепе, Ляказетт, Обамеянг.

    «Челси»: Кабальеро — Рюдигер, Зума, Аспиликуэта — Алонсо, Ковачич, Канте, Жеймс — Пулишич, Жиру, Маунт.

    Мураббийлар ўйин олдидан қандай фикрда?

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters
    «Лэмпард футболчилик фаолияти давомида энг яхши ўйинчилардан бири бўлган. У узоқ йиллар давомида катта клубда бундай барқарорликни намойиш эта олганлигига ақл бовар қилмайди. Бу жуда катта ютуқ. Мураббий сифатида у «Дерби Каунти»ни бошқарганида ўз абмиция ва иштиёқини кўрсата олди. Иккаламиз ҳам ёшмиз ва янги нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиляпмиз.Микель Артета, «Арсенал» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Агар Англия Кубогида ғалаба қозонсак, бу ёш футболчилар учун жуда яхши тажриба бўлади. Финал тажрибаси ўзгача бўлади. Финалларда қанча кўп ўйнасангиз, шунча яхши, бироқ мен ўз жамоамга босим ўтказишни хоҳламайман.

    Фрэнк Лэмпард, «Челси» устози

    Англия Кубоги финали

    1 август, шанба

    21:30 «Арсенал» — «Челси»

    «Арсенал» ва «Челси» финалга етиб келгунга қадар қандай йўл босиб ўтди (видео)

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.08.2020, 17:55   Изоҳ (0)   29270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамел Белмади Зидан ҳақида: «Биз ўзи мураббийларнинг ғалабасига баҳо берамизми ёки фалсафасига?»

    01.08.2020, 17:01

    Хосеп Гвардиола «Реал»га қарши ўйин ҳақида: «Буюк клублар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир»

    01.08.2020, 16:45

    Франко Барези: Дунёнинг айни дамдаги энг яхши ҳимоячилари — Серхио Рамос ва Виржил ван Дейк

    01.08.2020, 16:00

    Роналдиньо август ойида уй қамоғидан озод қилиниши мумкин

    01.08.2020, 15:04

    «Бизни тўхтата олмайсиз!». Nike Криштиану Роналду, Леброн Жеймс каби машҳур спортчилар иштирокидаги қойилмақом видеороликни тақдим этди

    01.08.2020, 14:38

    Пеп Гвардиола: «Зидан шунчаки ажойиб футболчи бўлган»

    01.08.2020, 14:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.