Нике компанияси «You Can’t Stop Us» («Сиз бизни тўхтата олмайсиз») шиори остида реклама ишлаб чиқарди. Видеороликда 50 дан ортиқ спортчилар намойиш этилган. Улар орасида баскетболчи Леброн Жеймс, теннисчи Серена Уильямс, америка футболи ўйинчиси Колин Каперник ва Криштиану Роналдуни кўриш мумкин. Ҳикоя қилувчи эса америкалик футболчи Меган Рапино. У видеода спортнинг бирлаштирувчи кучга эга эканлиги ҳақида гапиради.
Роликнинг ўзига хос томони, унинг монтажида. Унда экран иккита тенг қисмга бўлинган. Ҳар бир қисмда турли одамлар ва спорт турлари тасвирланган. Шу билан бирга кадрлар бир-бирини визуал равишда давом эттиради.
Шунингдек, рекламада Black Lives Matter ҳаракатини қўллаб-қувватлаётган спортчилар ва COVID-19 коронавируси туфайли бўшаб қолган стадионлар тасвирланган. Реклама сўнггида эса «You Can’t Stop Sport» («Сиз спортни тўхтата олмайсиз») ёзуви «You Can’t Stop Us» («Сиз бизни тўхтата олмайсиз»)га айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)