Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов UFC промоушени билан навбатдаги жанг учун шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
«Ассалому алайкум! Азиз дўстлар, сизлар билан узоқ кутилган янгиликни баҳам кўрмоқчиман. Бугун навбатдаги жанг учун шартнома имзоладим. Тез орада жангнинг аниқ санаси ва рақибимнинг номини эълон қиламиз. Иншааллоҳ ғалаба йўлида биз бир қадам олдиндамиз», — дея ёзади Муродов.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. У UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги жангларини томоша қилинг (видео)
Муродовнинг учинчи жанги аслида UFC 249 доирасида 19 апрель куни Карл Роберсонга қарши кечиши лозим эди. Бироқ ушбу жанг коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)