«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги машина сотиб олди.
Tuttosport хабарига кўра, португалиялик футболчи 8 миллион еврога Bugatti Centodieci сотиб олган.
Bugatti Centodieci чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Француз компанияси ушбу машиналарнинг атиги 10 тасини бренднинг 110 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқаради.
Криштиану Роналдунинг «Реал» сафидаги шедевр голлари ёдингиздами? Уларни томоша қилинг (видео)
Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 380 километрга тенг. У 2,4 сонияда тезлигини 100 км/соатгача кўтариши мумкин.
Таъкидланишича, Роналду ушбу автомашинани «Ювентус»нинг А Сериядаги ғалабаси шарафига сотиб олган, бироқ у машинани 2021 йилда олади.
Аввалроқ Роналду жамоасининг А Сериядаги ғалабасидан сўнг 6 миллион еврога яхта сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Роналду Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Турин клуби шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга доир:
- Криштиану Роналдунинг голларига энг кўп ассистентлик қилган футболчи маълум бўлди
- XXI асрда пенальтидан энг кўп фойдалана олмаган футболчилар рейтинги тузилди
- Карло Анчелотти: «Роналду ўзи учун одатий мавсумни ўтказди. Кейинги йил у бундан ҳам яхшироқ ўйнайди»
- Сўнгги 10 йилликда «Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси» мақомига энг кўп эришган футболчилар рейтинги тузилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)