Таиланднинг Лопбури шаҳрида карантин вақтида кўпайиб кетган макакалар билан фалокатли вазият юзага келди. 70 минг аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда маймунлар сони 8,8 мингга етиб қолди, деб ёзади New York Times.
Авваллари приматларга туристлар овқат бериб турган. Коронавирус пандемияси сабаб чекловлар жорий этилгач, шаҳарга ҳеч ким ташриф буюрмай қўйган.
Таъкидланишича, маймунлар озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машинасига ҳақиқий ҳужум уюштирган. Полициячилар эса содир бўлаётган ўғирликни четда туриб кузатишдан бошқа ҳеч нарса қила олмаган.
Аввалроқ Таиланднинг Лопбури шаҳрида кезиб юрган минглаб оч маймунлар видеоси тарқалган эди.
Изоҳ (0)