• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бугун иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барчага минг раҳмат». Саида Мирзиёева Қурбон ҳайити билан табрик йўллади

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити байрами билан табрик йўллади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бугун барча мусулмонлар учун муқаддас байрам — Қурбон ҳайити.

    Олти ой олдин ҳаммаси бошқача эди. Ҳаёт бир маромда ўтарди, кўчаларда бемалол юрар, хоҳлаган жойимизга борар, ёқтирган ишларимиз билан шуғулланар ва энг асосийси, қандайдир мақсадлар билан яшар эдик.

    Бугун эса мамлакатимиз аҳли саросима ва қайғуда. Ўзбекистонимизда касаллик авж олган, бундан ҳар биримиз ташвишдамиз. Яқинлар, дўстлар, ота-оналар, қавм-у қариндошлар — ҳаммадан ҳар куни бир-биридан ғамгин воқеаларни эшитяпмиз. Буларни тинглаш оғир ва қайғули.

    Яқинларини йўқотган барчага ўз ҳамдардлигимни билдираман. Хасталикка қарши мардонавор курашаётганларга шифо, уларга ғамхўрлик қилаётганларга эса сабр-тоқат тилайман. Сизга куч-қувват ёр бўлсин!

    24 соат давомида тик оёқда ишлаётган шифокорларга таъзим қиламан, улар саломатликларини хатарга қўйиб, беморларни даволашда давом этмоқда. Бугун уйига боролмай, иш жойида қолишга мажбур бўлаётган барча-барчага минг раҳмат. Тўрт девор ичида буларнинг ҳаммасини тезроқ барҳам топишини сабрсизлик билан кутаётганларни яхши тушунаман. Осон эмас. Лекин ҳозир биздан талаб этиладигани фақат сабрдир. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

    Биз, албатта, одатий ҳаётимизга, эркин ва бахтиёр кунларга қайтамиз. Ишонтириб айтаманки, Президентимиз шундай кунлар тезроқ келиши учун ҳамма чораларни кўрмоқдалар, бирор сўзингизни эътибордан четда қолдирмай, ҳар бирингизнинг дардингизга шерик бўлмоқдалар. Президент учун ҳаммамиз, бутун халқимиз ягона, катта бир оила ва бунда ҳар бир инсоннинг муносиб ўрни бор.

    Мана шундай ёруғ ва улуғ байрамда барчамиз куч ва жасоратимизни жамлаб, дуода бўлишимизни сўрайман. Бугун касаллик туфайли орамиздан кетганлар учун, хасталик билан курашаётганлар ва уни енгаётганлар учун, яқинларини йўқотиб, изтироб чекаётганлар, барча-барча учун. Фарзандлари қорнини тўйдириш ғамида юрганлар учун. Ўзида борини бегоналардан аямаётган кўнгиллилар учун. Ва ҳамма нарса ҳақида очиқ-ойдин гапирадиганлар учун.

    Ўзбекистон халқи учун.

    Байрам муборак! Ҳаммага осойишталик тилаймиз.

    Саида Мирзиёева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози мусулмонлар зиммасидан соқит бўлганини маълум қилди. Қурбон ҳайити куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

    31.07.2020, 14:59   Изоҳ (0)   39795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ниқоб тақиб бўлмайдиган кичик ёшли болаларни коронавирусдан қандай ҳимоялаш керак? Мутахассис жавоби

    31.07.2020, 14:11

    Тошкентда тиббиёт ходимларига миннатдорчилик акс этган баннерлар пайдо бўлди (фото)

    31.07.2020, 13:58

    Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади

    31.07.2020, 13:43

    Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    31.07.2020, 12:57

    Ўзбекистонда истеъмолчилар учун электр энергияси тарифлари оширилмайди

    31.07.2020, 11:26

    Навоий вилояти ҳокими коронавирусга чалинган. Аввалроқ Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Бухоро раҳбарларида ҳам COVID-19 аниқланган эди

    31.07.2020, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.