ФИФА президенти Жанни Инфантинога нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар қилмоқда The Independent.
Маълум бўлишича, ўтган ҳафтада Инфантино ва Швейцариянинг собиқ бош прокурори Майкл Лаубер ўртасидаги муносабатларни ўрганиш учун янги прокурор тайинланган.
Ўтган ҳафта бўлиб ўтган суд жараёнида Лаубер 2017 йилда Инфантино билан учрашгани ва буни кузатувчилардан яширгани маълум бўлганди. Унинг жамоаси ўша вақтда ФИФАга доир коррупция иши билан шуғулланаётганди. Таъкидланишича, Лаубер ва Инфантино камида уч марта учрашган.
Лаубер бу айбловларни инкор этмоқда.
Инфантино ва Лаубер ишини тергов қилишга жалб қилинган махсус прокурор Стефан Келлер махфий учрашувларда жиноий ҳаракатлар аломатларини аниқлаган.
Мавзуга доир: Йозеф Блаттер: «Инфантино жуда такаббур. У футболни катта пул машинасига айлантирмоқчи»
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Зепп Блаттер ташкилотчилик билан боғлиқ коррупция иши сабаб ФИФА президентлигидан кетишга мажбур бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)