«Реал» ҳужумчиси Мариано Диасда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мадридликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
Футболчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берган, ҳозирда у ўз уйида изоляцияга олинган ва машғулотларга келмаяпти. У билан мулоқотда бўлган шерикларининг изоляцияга олинган ёки олинмагани ҳақида маълумот йўқ.
Таъкидланишича, футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Ўтган ҳафтада Испанияда COVID-19 инфекциясининг янги тўлқини юзага келди. Кўплаб ҳудудлар, хусусан, Мадридда ҳам карантин қоидалари кучайтирилган.
Шу тариқа Мариано «Манчестер Сити»га қарши кечадиган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди. Учрашув 7 август куни Манчестерда бўлиб ўтади. Мадриддаги ўйинда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Мариано Диас жорий мавсум «Реал» сафида 7 та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифига айланган.
«Реал Мадрид» ижросидаги супер қарши ҳужумлар орқали киритилган топ-10 голни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)