• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Коронавирусга чалинган беморларда ҳид сезишнинг йўқолиши сабаби маълум бўлди

    Гарвард тиббиёт мактабининг нейробиологлари бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи COVID-19 билан касалланганда ҳид сезишнинг нима сабабдан йўқолишини аниқлади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Аносмия (ҳид сезишнинг қисқа муддатли йўқолиши) коронавируснинг асосий ва энг эрта кузатиладиган неврологик белгиси сифатида қараларди. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу аломат бошқаларга қараганда касалликнинг мавжудлигини, масалан, иситма ва йўталдан кўра яхшироқ кўрсатмоқда, аммо бу аломат асосидаги биологик механизмлар яқин вақтгача номаълум бўлиб қолаётганди.

    Вирус бурун бўшлиғининг юқори қисмидаги ҳужайраларни зарарлайди деб ҳисобланган, бу эса нейронларнинг ҳид сигналларини мияга етказишига йўл қўймайди. Бироқ янги тадқиқотлар бу тахминни рад этди.

    Олимлар SARS-CoV-2 вируси олдида энг заиф бўлган бурун бўшлиғининг юқори қисмида жойлашган ҳид сезиш ҳужайралар турини аниқлади. Маълум бўлишича, ҳид сигналларини сезадиган ва мияга узатадиган сезгир нейронлар заиф ҳужайралар қаторига кирмаган.

    «Бизнинг кашфиётимиз шуни кўрсатадики, янги коронавирус натижасида келиб чиққан беморлардаги ҳид сезишнинг ўзгариши нейронларнинг тўғридан-тўғри зарарланиши билан эмас, балки қўллаб-қувватланадиган ҳужайралар ишига таъсир билан боғлиқ», — дея тушунтиради тадқиқот муаллифи Сандип Роберт Датта.

    Бу шуни англатадики, кўп ҳолларда SARS-CoV-2 билан зарарланиш асаб тармоқларига доимий равишда зарар етказмайди ва шунинг учун ҳиднинг тўлиқ йўқолишига олиб келмайди.

    «Менимча, бу яхши янгилик, чунки инфекция йўқолганда, ҳид сезиш нейронлари алмашмайди ёки қайта тузилмайди. Аммо бу хулосани тасдиқлаш учун бизга қўшимча маълумотлар ва унинг остидаги механизмларни яхшироқ тушуниш керак», — дея таъкидлайди олим.

    Таъм ва ҳидни йўқотиш COVID-19’нинг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, коронавирус беморларида ҳид сезишнинг йўқолиши COVID-19 бўлмаган беморларга қараганда 27 марта кўпроқ юз беради.

    Шу билан бирга, ҳид сезиш бир неча ҳафта ичида қайтади, бу ҳид сезиш нейронларга бевосита таъсир қилувчи вирусли инфекциялар билан солиштирганда анча тез ҳисобланади.

    Аввалроқ дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ олимлар коронавирус сабаб беморлар таъм ва ҳид билиш ҳиссини йўқотаётгани устида тадқиқот олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.

    АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Monell Chemical Senses Center тадқиқот марказида коронавирус билан касалланган беморларда ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши сабаблари ўрганилгани ҳақида ҳам хабар қилинганди. Аниқланишича, инсон организми вирусдан ҳимояланиш учун ушбу сезгининг ишлашини блоклайди. Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, ҳид билиш ҳақида мияга ахборот узатувчи рецепторлар ўзини ўзи йўқ қилади ва ушбу йўл билан инфекция тарқалишига қарши курашади.

    Мавзуга доир:

    • COVID-19’нинг асосий клиник аломатлари ва уларнинг кунлик жадвали эълон қилинди
    • Олимлар коронавирус мияга зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    28.07.2020, 19:42   Изоҳ (0)   98209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик олимлар коронавирусни тезда аниқловчи қурилма яратди

    27.07.2020, 09:38

    Португалияда коронавирусни йўқ қилиш хусусиятига эга ниқоб ишлаб чиқарилди

    26.07.2020, 20:46

    Германиялик олимлар коронавирус 8 метрлик масофадан ҳам юқиши мумкинлигини аниқлади

    25.07.2020, 13:14

    Олимлар бевақт ўлимнинг кутилмаган сабабини аниқлади

    24.07.2020, 13:28

    Германиялик олимлар коронавирус тарқалишини кузатиш учун оммавий концерт уюштиради

    23.07.2020, 13:27

    Гўшт истеъмол қилиш умрни қисқартириши маълум бўлди

    21.07.2020, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.