«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 36-тури доирасида ўтказилган «Сампдория»га қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйди. Роналду учун бу мавсум қайта бошланганидан кейин урилган 10-гол бўлди.
Шу тариқа португалиялик футболчи ушбу кўрсаткич бўйича кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида 1-ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги ўринларда «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Манчестер Сити» форварди Раҳим Стерлинг бормоқда, ҳар иккала футболчи ҳам 9 тадан гол урган.
Қайд этиш жоиз, Германия ва Англия чемпионатлари якунига етиб бўлган. А Сериянинг эса ҳали икки тури ўтказилиши керак. Шуни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, Роналду орадаги фарқни яна ошириши эҳтимоли бор.
«Ювентус» эса кетма-кет тўққизинчи маротаба (2011/2012, 2012/2013, 2013/2014, 2014/2015, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018, 2018/2019, 2019/2020) Италияда чемпионга айланди. Бу Турин клуби учун мамлакат чемпионатидаги 36-ғалаба бўлди. Скудеттони қўлга киритиш бўйича «Ювентус» Италияда якка пешқадам саналади. 2, ва 3-ўринларда бораётган «Милан» ва «Интер» клублари 18 мартадан чемпион бўлган.
Роналдунинг «Ювентус» сафидаги энг сара голлар ва финтларини томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)