«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне шериклари учун голли вазият яратиш борасида Премьер Лига рекордини ўрнатди.
2019/20 йилги мавсумда де Брюйне 104 та голга тортадиган вазият яратди ва бу борада «Челси» собиқ футболчиси Эден Азарнинг 2014/15 йилги мавсумда ўрнатган рекордини (98) янгилади.
Шунингдек, Азарнинг АПЛдаги яна бир рекордни янгиланди. «Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Адама Траоре дриблинглар сони бўйича Премьер Лига рекордини ўрнатди.
24 ёшли испаниялик футболчи 246 марта рақибларини алдашга уринган, уларнинг 183 таси (74,4%) муваффақиятли чиққан. Ўртача ҳисобда Адама ҳар 14,2 дақиқада рақиб футболчиларини алдаб ўтган.
Аввалги рекорд 2014/15 йилги мавсумда 180 та муваффақиятли дриблинг ишлатган Эденга тегишли эди.
Мавзуга доир: 33 ёшли Жейми Варди АПЛ 2019/20 йилги мавсуми тўпурарига айланди ва лига тарихига кирди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)