ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Франция Кубогида олган жароҳати тафсилотлари маълум бўлди.
Парижликлар расмий сайтида айтилишича, болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинда чиқиш кузатилган. Тикланишга уч ҳафта кетиши тахмин қилинмоқда.
Шу тариқа футболчи 12 август куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Аввалроқ Мбаппенинг 10-15 кун майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувининг 27-дақиқасида «Сент-Этьенн» футболчиси Лоик Перрен ўта қўпол қоида бузиш билан Мбаппени тўхтатиб қолган. Натижада 21 ёшли футболчи ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этганди.
Килиан Мбаппенинг шедевр голлари ва энг сара финтлари тўпламини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)