«Арсенал» клуби Англия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра 8-ўринни эгаллади.
Бу лондонликлар учун 1994/95 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа ҳисобланади. Ўшанда жамоа мавсумни 12-ўринда якунлаганди.
1996 йилда Арсен Венгер «Арсенал» бошқарувига келган ва 2018 йилга қадар жамоа бош мураббийи бўлган. Унинг даврида «канонирлар» 6-ўриндан қуйига тушмаган эди.
2019/20 йилги мавсум Микель Артетагача Лондон клубини Унаи Эмери ва Фредрик Юнгберг бошқариб борганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни «Арсенал» Англия Кубоги финалида «Челси» билан баҳс юритади. Ундаги ғолиблик жамоага Европа Лигаси йўлланмасини тақдим этиши мумкин.
12 та гол урилган «Рединг»—«Арсенал» ўйини ёдингиздами? Уни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)