«Ливерпуль» Англия чемпионатининг сўнгги турида «Ньюкасл» устидан иродали ғалабани қўлга киритди (3:1).
Бу «қизиллар» учун Премьер Лига жорий мавсумидаги 32-ғалаба бўлди.
Шу тариқа «Ливерпуль» бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича «Манчестер Сити» томонидан 2017/18 йилги мавсумда ўрнатилган рекордни такрорлади. Шунингдек, Пеп Гвардиола жамоаси 2018/19 йилги мавсумда ҳам ушбу натижани қайд этганди.
Бундан ташқари «Ливерпуль» Англия чемпионати бир мавсумидаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини ҳам янгилади. Жамоа ҳатто мавсум давомида 42 та учрашув ўтказилган даврларда ҳам 30 тадан ортиқ ғалабага эриша олмаганди.
Юрген Клопп қўл остидаги жамоа 99 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионига айланди.
Изоҳ (0)