Буюк Британиянинг The Sun нашри Премьер Лиганинг энг ёмон чемпионларидан иборат рамзий терма жамоа тузиб чиқди.
Ундан «Челси»нинг тўрт нафар собиқ футболчиси ўрин олган бўлса, уч нафар «Арсенал» ва икки нафардан Манчестер шаҳри жамоалари вакиллари ўрин олди.
Дарвозабонлар: Костел Пантилимон («Манчестер Сити» 2013/14 йилги мавсум).
Ҳимоячилар: Жозе Босингва («Челси» 2009/10), Паскаль Сиган («Арсенал» 2003/04), Игор Степанов («Арсенал» 2001/02), Александр Бюттнер («Манчестер Юнайтед» 2012/2013).
Ярим ҳимоячилар: Хуан Куадрадо («Челси» 2014/15), Даррон Гибсон («Манчестер Юнайтед» 2008/09, 2010/11), Жек Родуэлл («Манчестер Сити» 2013/14), Юрий Жирков («Челси» 2009/2010).
Ҳужумчилар: Матея Кежман («Челси» 2004/05), Жереми Алиадер («Арсенал» 2001/02, 2003/04).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)