Туриннинг «Ювентус» клуби Италия чемпионатининг 36-турида «Сампдория»ни мағлуб 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Шу тариқа «Ювентус» кетма-кет тўққизинчи маротаба чемпионликни қўлга киритиб, Европа кучли 5 чемпионатларида кетма-кет чемпионлик қайд этиш бўйича ўз рекордини янгилади.
2018/19 йилги мавсумда мавсумда Турин клуби «Лион»нинг (жамоа 2002—2008 йилларда кетма-кет етти маротаба Франция чемпиони бўлган) рекордини янгилаганди.
Қайд этиш жоиз, бу «кекса синьора» учун мамлакат чемпионатидаги 36-ғалаба бўлди. Скудеттони қўлга киритиш бўйича Италияда «Ювентус» пешқадам саналади. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса 18 мартадан ғолибликни қўлга киритган «Милан» ва «Интер» бўлишиб турибди.
«Ювентус» бош мураббийи 61 ёшли Маурицио Сарри фаолиятида давомида илк марта миллий чемпионатда ғолиб бўлди. Мутахассис жамоа бошқарувига 2019 йилнинг июнь ойида келганди.
Криштиану Роналдунинг «Альянс Стадиум»даги 7 та эсда қоларли голларини томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)