«Аталанта» ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ташқи кўриниши ҳақида фикр билдирди.
«Мен ундан Баути (Гомеснинг ўғли — изоҳ «Дарё») билан бирга суратга тушишни сўрадим.
Қасам ичаман, у ҳақиқий эмасдек кўринади. У такрорланмас ва чиройли қўғирчоққа ўхшайди.
Бунга ақл бовар қилмайди. У худди Барбининг йигити Кенга ўхшайди — гўзал йигит», — дейди Гомес.
35 ёшли Роналду жорий мавсум А Серияда 32 та ўйинда иштирок этиб, 31 гол ва 12 та голли узатма муаллифига айланди.
Криштиану Роналдунинг «Эль-Класико»лардаги топ-5 голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)