Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 2020/21 йилги мавсуми 8—9 август кунлари бошланади. Бу ҳақда Премьер Лига матбуот хизматида хабар берилди.

Фото: РПЛ

Фото: РПЛ

Мамлакат Суперкубоги ўйини эса 7 август куни ЦСКА клуби уй учрашувларини ўтказадиган «ВЕБ Арена»да бўлиб ўтади.

Таъкидланишича, янги мавсумнинг якуний тақвими 24 июль куни Россия футбол иттифоқининг ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.

2019/20 йилги мавсум якунларига кўра, «Зенит» чемпионликни қўлга киритди. Кучли учликдан «Локомотив» ва «Краснодар» клублари жой олган бўлса, ЦСКА ва «Ростов» мусобақани топ-5 да якунлади.

Шу тариқа ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сураётган «Ростов» клуби келаси мавсумда Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш ўйинларида иштирок этади.

Элдор Шомуродовнинг «Ростов» ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида урган барча голларини томоша қилинг (видео)

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар