«Лацио» Италия чемпионатининг 35-турида «Кальяри»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Рим клуби А Серия якунланишига 3 тур қолганида мусобақа жадвалида 72 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди ва 5-поғонада бораётган «Рома»дан 11 очкога олдинда бормоқда. Бу шуни англатадики, «Лацио» олдиндаги 3 та ўйинда мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма берадиган 4-ўриндан пастга тушиб кетмайди.
Шу тариқа «Лацио» 2007/08 йилги мавсумдан кейин илк бор Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл оладиган бўлди.
«Лацио» 2007/08 йилги мавсумда саралаш орқали Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб, «Реал», «Олимпиакос» ва «Вердер» жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди. Якунда эса римликлар атиги 5 очко тўплаб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)