«Ювентус» А Сериянинг 35-тур учрашувида «Удинезе»га имкониятни бой бериб қўйди (1:2). Учрашувдаги ҳал қилувчи гол 90+2-дақиқада урилди.
Gracenote Live хабарига кўра, «Ювентус» А Серияда 2014 йилнинг октябрь ойидан бери қўшиб берилган дақиқаларда ўтказилган гол туфайли мағлубиятга учрамай келаётганди. Ўшанда Турин клуби «Женоа»га қарши ўйинда 94-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлганди.
Таъкидлаш жоиз, «кекса синьора» сўнгги 5 ўйиннинг бор-йўғи биттасида ғалаба қозонди. Қолганларида иккита дуранг ва худди шунча мағлубият қайд этилган.
Жамоа 35-турдан кейин мусобақа жадвалида 80 очко билан 1-ўринда бормоқда. Кейинги уч турнинг бирортасидаги ғалаба «Ювентус»ни мамлакат чемпионига айлантиради.
Криштиану Роналдунинг «Ювентус» сафидаги энг чиройли голлари ва дриблинглари
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)