Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусдан соғайган беморлар сони 10 000 нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Кун давомида ҳозиргача 130 нафар бемор соғайди. Улардан

  • 48 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 27 нафари Навоий вилоятида;
  • 21 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 20 нафари Наманган вилоятида;
  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 7 нафари Жиззах вилоятида тузалди.
Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 18703 кишидан 10 002 нафари соғайди. Касалликдан соғайиш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар ССВ ҳисоби бўйича 100 нафар, «Дарё» ҳисоби бўйича 105 нафар бемор вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар