«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино Англия чемпионатининг 37-тури доирасида ўтказилган «Челси»га қарши учрашувда (5:3) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Opta хабарига кўра, бразилиялик футболчи АПЛ доирасида ўтказилган «Энфилд»даги сўнгги 20 та ўйинида илк бор гол урган ва 1591 дақиқадан иборат бўлган голсиз сериясига чек қўйган.
Фирмино «Энфилд»да сўнгги марта 2019 йилнинг март ойида, 479 кун аввал «Тоттенҳэм»га қарши кечган ўйинда (2:1) тўп киритган.
28 ёшли Фирмино 2019/20 йилги мавсумда АПЛнинг 37 та ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Роберто Фирминонинг АПЛдаги дастлабки 50 та голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)