• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сиз барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз». Депутат Кушербаев «Ўзавтосаноат»нинг жавобига жавоб берди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Ўзавтосаноат» компанияси тез ёрдам учун автомобилларни оширилган нархларда сотаётганини танқид қилган эди. Ўз навбатида «Ўзавтосаноат» Расул Кушербаевнинг сўзларига жавоб қайтарган. Шундан сўнг, депутат «Ўзавтосанот»га қарши навбатдаги баёнот билан чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлаб Кушербаев UzAuto Motors тез ёрдам машиналари оширилган нархда етказиб берилаётганини танқид қилган эди. Бунга «Ўзавтосаноат» компанияси жавоб баёноти берган (UzAuto Motors «Ўзавтосаноат» тизимидаги корхона ҳисобланади), бироқ компания баёноти унинг ўз каналларида эмас, балки UzAuto Motors саҳифаларида эълон қилинган. Катта эҳтимол билан, ушбу ҳолат тушунмовчилик келтириб чиқарган ва депутат ўзининг эътирозига қайтарилган жавобни «Ўзавтосаноат»ники эмас, UzAuto Motors’ники деб ҳисоблаган кўринади:

    Мен кечаги фикримда учта фактни келтирганман. Булар:
    1. UzAuto Motors’нинг оширилган, яъни шу йил март ойида бутун халқни норози қилиб кўтариб олган нархда ҳатто тез ёрдам учун ҳам Damas автомобилларини сотаётганлиги;
    2. Россиянинг Уфа каби шаҳрида кўп миқдордаги автомобиллар очиқ осмон остида ташландиқ туриб қолса ҳам Ўзбекистон халқи ўзимизда қиммат, «дефектли» ва қийин шартларда автомобиллар сотиб олишга мажбур бўлаётганлиги;
    3. UzAuto Motors халққа танлов имкониятини бермайдиган монополист бўлиб яшаб келаётганлиги.
    UzAuto Motors айтингчи, буларнинг қайси бири ёлғон?

    Депутат қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзингиз тушунмайдиган гаплар билан ҳаммани чалғитиб, қонунларни ўзгартириш депутатлар қўлида-ку, деб ўзингизни оқламоқчи бўлибсиз. Асосий эътироз — сизнинг монополист бўла туриб, халқ фикри билан ҳисоблашмаслигингизда.

    Энди агар компанияда юристлар бўлса яхшилаб қонунчиликни ўқисин: сизга монопол ҳуқуқни парламент бермаган, сиз Президент ва ҳукумат қарорлари билан бу имтиёзларга эга бўлгансиз ва шулар ортида «беркинмачоқ» ўйнаяпсиз. Бу ерга «ҳомийлик иши» деб бошқа ишларни тиқиштириб гапни олиб қочманг. Агарки вақти келиб парламентга сизни ваколатларингизни қонун билан тартибга солишнинг имконияти берилса, халқ вакиллари халқ фикридан келиб чиқиб, қарор қилади. Бунга шубҳа қилманг!

    Лекин ҳозир сизга халқ фикри қизиқмас. Агар қизиқ бўлганида март ойида қилган ишингиз — монопол бўла туриб бутун халқни норози қилиб автомобиль нархларини бунчалик оширмасдингиз, тез ёрдам учун Damas’ларингизни оширилган нархда халқингизга сотмасдингиз.

    Сизга ҳомийлик қилмадинг, деб бошқа ишларни сўрамадик. Ким қўлидан нима келса қиляпти, сиз эса қурбингиз етадиган жойида қаттиқлик қиляпсиз.

    Мени популист, нопрофессионал, ёлғончи, кўр, кар, гўл дейсизми ёки кимларгадир шикоят қиласизми фарқи йўқ. Мен сиз ҳақингизда кўпчиликка маълум ҳақиқатни айтавераман: сиз ичкарида барибир монопол ва номард иштирокчи сифатида қолаверасиз. Тўғри, бу гаплар оғир, лекин ҳақиқат шу.

    Агар гапим нотўғри бўлса қани эртагаёқ халқни норози қилган иш — автомобиль нархларини туширинг, сотилмай чириётган автомобилларни янаям арзон қилиб сотинг, ҳеч бўлмаса тез ёрдам учун Damas’ларингизни арзонлатинг, мен ёлғончи бўлай, розиман.

    Менга сайловчилар билан қандай ишлашни ўргатиш эса сизгамас. Ҳар қалай сиздан фарқли равишда мен имкониятим борича уларни рози қилишга ҳаракат қиламан, оғир кунида фойда қилишни ўйламайман.

    Сўнггида маслаҳатим: аччиқ бўлса ҳам фактни факт билан енгади, олди-қочди, жаҳл гаплар билан эмас. Буни пиарчиларингизга ҳам тушунтиринг!

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Аввал Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ускуналар ва тиббий мақсадда фойдаланиш учун Damas автомобилларини сотиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, 2020 йил 3 июлда Ўзбекистонда Isuzu D-Max пикаплари негизида тез ёрдам машиналари ишлаб чиқарилиши, 7 июлда Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморлар учун яна 15 та янги реаномобил харид қилингани, 20 июлда эса Жиззахда ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy негизидаги тез ёрдам автомобиллари Тошкентга юборилиши ҳақида хабарлар берилган.

    Мавзуга доир:

    • «Маҳаллаларда вирус юқмайдиган ва юқтирмайдиган ‘суперменълар ишласа керак». Депутат Кушербаев уйма-уй юриб, томорқа текшираётганларни танқид қилди
    • «Ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан». Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевни мақтади

    22.07.2020, 16:12   Изоҳ (0)   50603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зулфиячи»лардан ички ишлар органлари ходимлари фарзандларигача: ДТМ имтиёзга эга абитуриентлар ҳақида маълумот берди

    22.07.2020, 15:57

    Тошкент—Термиз йўналишидаги йўлнинг бир қисми вақтинчалик ёпилди

    22.07.2020, 15:25

    ДТМ вакиллари: «Тана ҳарорати ошган абитуриентларга имкон берилади, COVID-19’га чалинганлар эса тестга киритилмайди»

    22.07.2020, 15:11

    Ўзбекистонда болани боғчага жойлаштириш учун ариза бериш хизмати қайта ишга туширилди

    22.07.2020, 13:55

    Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

    22.07.2020, 13:41

    Ўзбекистонда хорижий инвестицияларнинг умумий миқдори ярим йилда 4,8 млрд долларни ташкил этди

    22.07.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.