• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саддам Ҳусайндан кейин. Ироқ диктаторининг қонхўр ўғиллари Удай ва Қусай қандай ўлдирилган эди?

    Классик жангари фильмлардаги ёвуз инсонларнинг образлари ҳаётдан олинганига ишониш мумкин, бунга Ироқ диктатори Саддам Ҳусайннинг ўғиллари яққол мисол бўла олади. 2003 йилнинг 22 июль куни Удай ва Қусайнинг ҳаётига Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрининг чеккасида нуқта қўйилди. «Дарё» Ироқда собиқ диктатор ўғилларининг шерикларидан ташқари барчани хурсанд қилган воқеа ҳақида ҳикоя қилади. 

    Қонхўр ўғиллар

    Қизиққон психопат Удай ҳамда совуқ, эҳтиёткор ва шафқатсиз тахт вориси Қусай гўёки Ироқнинг икки томонига ўхшар эди. Улар чексиз шафқатсизликни эҳтиёткорлик ва уйғунлик билан бирлаштирган оталарининг золимона сиёсати самарадорлигининг жонли исботи эди. Саддамга айнан шундай комбинация ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомида ҳокимиятни сақлаб қолиш имконини берган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Удай жуда кўп жиноятлар, жумладан, қотиллик, қийноқ, ўғирлаш ва ҳаттоки болаларни зўрлашгача бевосита жавобгар. Аммо Қусайнинг қўлидаги қон акасиникидан кўп бўлса кўпки, кам эмасди, чунки унинг қўлида акасидан кўра кўпроқ куч ва ҳокимият бор эди.

    Саддамнинг ўғиллари у Ироқда ҳокимият тепасига келгунга қадар туғилган. Удай 1964 йилда, Қусай 1966 йилда туғилган, бу пайтларда Саддам Ҳусайн муваффақиятсиз давлат тўнтарилиши оқибатларидан халос бўлишга ҳаракат қиларди. Улар болалигидан отаси томонидан жуда кўп ироқликларни ушлаб туришга мўлжалланган, асосий бошқарув механизми бўлган қўрқув ҳақида яхши билишарди. Саддам болаларини ўзининг сиёсий меросхўрлари сифатида кўрарди, шунинг учун уларни ёшликдан қўрқув ва куч-қудрат намойиш этишга тайёрлади.

    Эркатой Удай

    1979 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимият тепасига келгач, унинг авлодлари инсониятнинг «танланган вакиллари» сафига қўшилди: улар золимнинг меросхўрларига айланди, энди уларнинг миясига нима иш келса буни амалга оширишлари мумкин эди. Биринчи бўлиб Удай ўзидан кета бошлади. У мактаб ўқувчиси бўлса-да, Бағдод кўчаларида оқ BMW машинасида юрарди. Жуда кўп манбаларда уни ҳақиқий жинсий йиртқич бўлган деб таъкидлашади. Ҳеч шубҳа йўқки, бу албатта муболағаларсиз бўлмаган. Бироқ 80 йилларда у Бағдоддаги тунги клублардан қизларни ўз уйига куч билан олиб кетгани бўйича инкор қилиб бўлмас фактлар бор. Қаршилик қилганлар эса унинг қўриқчиларига дуч келарди.

    1988 йилда Удай йирик дипломатик можаронинг сабабчиси бўлган. Миср президентининг рафиқаси Сюзанна Муборак иштирок этаёган расмий қабул пайтида у Саддамнинг ёрдамчиларидан бирини ўлгунича доппослаган. Ўшанда Удай ўз қўллари билан уриб ўлдирган отасининг ёрдамчисини Саддамга қарши фитна уюштирганликда айблаган. Ўша пайтда диктатор Ироқ ҳаво йўллари авиакомпанияси директорининг рафиқаси Самира Шаҳбандар билан боғлиқ бўлган ишни тергов қилаётган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Пасанги

    Ушбу қотилликдан сўнг, Удайнинг онаси Саддам билан унинг тўнғич ўғли ўртасидаги ёқимсиз жанжалнинг гувоҳи бўлган. У Иордания қироли Ҳусайнга қўнғироқ қилиб, ота ўғилни яраштириб қўйишда ёрдам сўрайди. Иордания қироли дарҳол Боғдодга учиб келиб, Саддамга катта ўғлини жазолаши кераклигини ва шу билан адолат тикланишига ишонтириб можарони бартараф этишга муваффақ бўлади.

    Шундай кейин Удай Женевага келади, Швейцария расмийлари уни мамлакатдан чиқиб кетишини сўрагунича, дайди ўғил бу ерда фирибгарлик ва товламачилик билан шуғулланиб юради. Бағдодга қайтиб келиб, яна бир оилавий жанжални бошлайди. Ушбу жанжал натижасида Саддамнинг икки куёви Ироқни тарк этишга мажбур бўлади. Саддамнинг куёвлари Ҳусайн Камол ва Саддам Камоллар Иорданияга қочиб ўтади. Иорданиядан туриб, улар Ироқда БМТ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда биологик қуролларни яширин ишлаб чиқариш дастури борлигини маълум қилади.

    Саддам ўз куёвларини турли йўллар билан авраб Бағдодга қайтаради. Бағдодда эса уларни ўлим кутарди. Кунлардан бир кун қуролланган одамлар уларнинг уйларига бостириб кириб, Ҳусайн ва Саддам Камолни ўққа тутади. Ушбу ўлим эскадронининг операциясида шахсан Удай ҳам қатнашган, у шунда оилада нафақат муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигини, балки оилавий муаммоларни еча олишини ҳам исботлашга урингандир.

    Шундан сўнг, Удайнинг халқ орасидаги «машҳурлиги» шу қадар паст даражага тушдики, унинг ҳаёти хавф остида қолди. 1996 йилда тунги базмдан сўнг у пистирмага йўлиқади ва фитначилар унинг автомобилини илма-тешик қилиб ташлайди. Удай тирик қолади, бироқ олинган жароҳатлар оқибатида фалаж бўлиб, икки йил касалхонада ётиб даволанади. Ушбу воқеадан кейин Удай орадан икки йил ўтибгина оммага кўриниш беради. Бу пайтга келиб у ақл бовар қилмас даражада кўп жойларга бошлиқ бўлиб олганди. У Ироқ футбол ассоциациясининг президенти, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари, «Бабел» газетасининг бош муҳаррири ва Ироқ Талабалар уюшмасининг бош котиби эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Удай нефть контрабандаси ва ноқонуний сигарет савдосидан катта миқдорда фойда оларди. Нефть билан ҳаммаси тушунарли бўлса, Ироққа қарши халқаро санкциялар туфайли тамаки бизнеси ҳам жуда сердаромад ва фойдали бўлиб қолганди. Орада Удайга қарши яна янги айбловлар чиқа бошлайди. Бу сафар айблов Удайнинг ўз футбол жамоаси ўйинчиларини мағлубиятлар сабаб калтаклаши ва қийноққа солиши ҳақида эди. ФИФА бу даъволарни текшириб кўрди, аммо улар асоссиз деб топилди. Шунга қарамай, Миллий олимпия қўмитаси биносида Удайнинг йўлини кесиб ўтишга журъат этганлар учун махсус қамоқхона бўлганига шубҳа йўқ.

    Бу бемаъниликларнинг чўққиси Удайга Бағдод университети томонидан сиёсатшунослик профессори унвони берилиши бўлса керак. Удай бу унвонни XXI асрда халқаро муносабатлар муаммоси бўйича «ёзган» 300 саҳифалик докторлик диссертацияси учун олган. Ушбу «илмий ишда» муаллақ АҚШнинг яқин орада қулашини башорат қилган.

    Буларнинг барчаси 90 йилларда Ироқ тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ҳақиқатни яшириш учун қилинганди. Оиланинг шармандагарчиликларга йўлиқтира бошлаган катта фарзанд Удай ўрнига унинг укаси, камгап ва меҳнатсевар Қусай тахтга янги ворис этиб тайинланди.

    Отасининг фахри бўлган камгап Қусай

    Қусайнинг шахсан зўрлаш ёки қотилликларда қатнашгани ҳақида маълумотлар йўқ. Унинг никоҳи муваффақиятли бўлган. Акасидан фарқли ўлароқ, табиат Қусайни ақл ва қобилиятдан қисмаган. У 90 йилларнинг охирига келиб, Саддамнинг асосий ишончли вакилига айланган. Ироқ Хавфсизлик кенгаши раиси этиб тайинланганидан кейин, Қусай мамлакат сиёсий ҳаётининг марказида бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2000 йилда Қусайга Саддам энг кўп ишонадиган тузилмаларни бошқариш вазифаси топширилди. У Махсус республика гвардияси ва Махсус хавфсизлик қўмитасининг раҳбари бўлди. Булар нисбатан кичик тузилмалар бўлса-да, яхши ўқитилган кадрлар билан таъминланган, яхши молиялаштирилган ва Саддам режимининг устунлари бўлиб хизмат қиларди. Америкалик мутахассисларнинг фикрларига кўра, бугунги кунда ушбу ташкилотларнинг аъзолари америкалик аскарларга қарши қилинган ҳужумларнинг аксарияти учун жавобгардирлар.

    Саддамнинг кенжа ўғлига бўлган ишончининг энг муҳим кўрсаткичи бу унинг АҚШ-Ироқ уруши бошланишидан бир ҳафта олдин Бағдод ва Саддамнинг она шаҳри Тикритдаги қўшинларнинг бош қўмондони этиб тайинланиши эди. Қусай нафақат Бағдодни ҳимоя қилиш учун, балки бутун тузумнинг омон қолиши учун жавобгар эди.

    Аммо унинг уринишларига қарамай, Бағдод ҳимояси жуда самарасиз бўлиб чиқди ва бу режимнинг тезда қулашига олиб келди. Охир оқибат, диктатор икки ўғли билан ёлғиз қолди: ҳеч қачон яхши ном қолдирмаган қотил Удай ҳамда садоқатли ва қобилиятли ёрдамчи Қусай.

    Катта ов

    Ироқда Саддам режими ағдарилгандан кейин ака-укалар, ота ва бошқа бир қатор Ироқ сиёсатчилари ғойиб бўлди. Улар ва бошқа яширинган ироқлик қўмондонлар ортидан катта ов бошланди.

    2003 йил 22 июль куни Саддамнинг ўғилларини яширган одамлардан бири улар Мосулдаги Шайх Навваф Зайданнинг қароргоҳида эканликларини АҚШ махфий хизматларига сездиради. Шундан кейин, 20-сонли ҳарбий тактик гуруҳ, МРБ зобитлари, «Делта» ва Ҳарбий-денгиз кучлари таркибий қисмларини ўз ичига олган махсус кучлар шаҳарга етиб келади. Вилла ичида яширинганлар қаттиқ қаршилик кўрсатади. Al-Arabiya телеканали суратга олган кадрларга қараганда, виллада яширинган одамлар мудофаага умуман тайёр эмасди: столда шоколадли конфетлар сочилиб ётарди, ҳимоячилар эса уй шиппакларида эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Операция олти соат давом этди. Ҳужумнинг ўзи аввало таслим бўлиш таклифи билан бошланади, аммо ичкаридагилардан ҳеч қандай жавоб бўлмайди. Махсус кучлар уйга яқинлашганида, ўққа тутилади: қасрнинг юқори қаватидаги хонадаги одамлар уларга қарата ўқ узишганди. Натижада, тўрт аскар жароҳатланган – учтаси зинапояда ва биттаси уй олдида. Америкалик аскарлар ҳам жавоб ўқларини узади.

    Орадан бир мунча вақт ўтгач, улар яна бинога киришга ҳаракат қилиб кўради, аммо яна олов остида қолиб кетишади. Шундан сўнг, америкалик аскарлар уй олдига танкга қарши ракеталар билан жиҳозланган «Хаммер» ларни жойлаштириб, уйга қарата 10 та ракета отади. Ушбу отишма натижасида Удай, унинг укаси Қусай ва уларнинг қўриқчилари ҳалок бўлади. Америкаликлар Удай ва Қусайининг жасадларини вертолётга юклаб, Мосулдан Бағдод аэропортига етказишади, у ерга кейинчалик Саддам Ҳусайннинг ҳибсга олинган сафдошларини ҳам келтиришади.

    Шундай қилиб, бир пайтлар ўзини Ироқ шаҳзодаси дея билган ака-укаларнинг ҳаётига якун ясалади. Бу пайтда Саддам Ҳусайн ҳали қўлга олинмаган эди. У ўғилларининг ўлимидан чуқур қайғуга ботиб, Тикрит шаҳридаги ер тўлалардан бирида жон сақларди. Аммо унинг қўлга олиниши ҳам узоқ кутилмади. Бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    22.07.2020, 18:58   Изоҳ (0)   191703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 14 кишига, Жанубий Кореяда 63 кишига ошди

    22.07.2020, 14:40

    ЖССТ раҳбари вирус йўлларини назорат қилишни COVID-19’га қарши курашишда муҳим восита деб атади

    22.07.2020, 14:10

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 25 киши, Қирғизистонда эса 44 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди

    22.07.2020, 12:59

    Экофаол Грета Тунберг миллион евролик мукофотга лойиқ кўрилди. У пулларни табиат ҳимоячиларига беришга қарор қилди

    22.07.2020, 06:41

    Украинада автобусни гаровга олган эркак қўлга олинди, гаровдагилар қутқарилди (видео)

    22.07.2020, 00:26

    Авлиё София мажмуасидаги суратлар намоз вақтида парда билан тўсиб қўйилади

    21.07.2020, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.