ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус вирус йўлларини назорат қилиш COVID-19’га қарши курашишда муҳим восита деб атади. Бу ҳақда у 20 июль куни бўлиб ўтган брифингда айтган.
Унинг таъкидлашича, касалланган беморни аниқлаб, у билан алоқа ўрнатиш ва изоляция қилиш янги касалланиш ҳолатлари кўпайишининг олдини олишга ёрдам беради.
«Агар вирус қаердалигини билмаса, ҳеч бир мамлакат ўз ҳудудидаги эпидемияни назорат қила олмайди», — деб таъкидлаган Тедрос Гебрейесус. Янги касалланиш ҳолатларини тезкор аниқлаш ва тегишли чора кўриш мамлакатларга ўз иқтисодиётларини тезроқ тиклаш имконини беради ва COVID-19 кенг тарқалишининг олдини олади.
ЖССТ раҳбарининг билдиришича, карантин чоралари вирус тарқалишини секинлаштириши мумкин, лекин уни бутунлай тўхтатиб қололмайди. Бундай пайтда касалланган кишилар билан боғланиш имконини берадиган мобил иловалар ёрдам беради.
Шунингдек, Тедрос Гебрейесус COVID-19 тарқалиши занжирини бузиш учун «эшикм- эшик» юриб, вирус юқтирган ва у билан мулоқотда бўлган шахсларни қидириб юрувчи махсус ўргатилган ишчиларнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)