• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши шаҳри марказидаги харобада яшаётган 69 та оила бор. Аҳоли карантин пайтида ушбу харобасидан ҳам мосуво бўлиши мумкин

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри марказида 69 та оила «Шодлик» маҳалласида жойлашган харобага айланган ётоқхонада истиқомат қилади. «Дарё»га мурожаат қилган аҳолининг айтишича, улар карантин пайтида шу харобасидан ҳам ажралиб қолиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    «Мамлакатимизда карантин эълон қилинган бўлишига қарамасдан, шу пайтда яшаб турган ётоқхонамиздан чиқиб кетишимизни талаб қилишмоқда. Биз эса қаерга боришни билмай, бошимиз қотган. Вилоят ҳокимлигига борсак, шаҳар ҳокимлигига боришимизни айтишади. Шаҳар ҳокимлигига борсак, бизни эшитишмаяпти», — дейди ётоқхонада яшовчи Нодира Давлатова.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ётоқхонада яшовчи Насиба Жалилова ҳамда Наргиза Намозоваларнинг айтишича, бу талаб Ўзбекистонда кучайтирилган карантин бошланган кундан бери давом этиб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Карантинда ҳам тинч қўйишмаяпти, ётоқхонани сотиб олишганини, бизга эса чиқиб кетишимиз лозимлигини айтишади. Карантин пайтида қаерга ҳам борамиз?», — дейди Наргиза Намозова.

    Наргиза Намозова

    Наргиза Намозова
    Фото: «Дарё»

    Ушбу ётоқхонада тўққиз йилдан бери яшаб келаётган Насиба Жалилованинг маълумот беришича, мазкур ётоқхона яшовчиларнинг аксарияти ишсиз. Шу боисдан ҳам уларни яшаб турган жойидан ажратиш, кўпчиликнинг кўчада қолишига сабаб бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Пенсиям арзимаган пул, камлиги боис ҳатто яшашимга ҳам етмайди. Бу ердан чиқариб юборишса, кекса ҳолимга қаерга бораман ва кимнинг уйидан бошпана топаман», — дейди Насиба Жалилова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳолининг айтишича, вилоят раҳбари Зоир Мирзаев ҳокимликка тайинлангач, ушбу ётоқхонада бўлган ва хонадон вакиллари билан мулоқот қилган.

    Фото: «Дарё»

    «2019 йилнинг ноябрь ойлари эди. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ва шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ётоқхонамизга келиб яшаш шароитимизни кўздан кечирди. Қишки мавсум учун ётоқхона деразалари ва эшикларига целлофан қоқиб, қишки мавсумга тайёрлаш лозимлигини айтди. Ва бу ерда яшовчилар учун муносиб шарт-шароит яратилишини билдирди», — дейди аҳоли вакиллари.

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатчилар ётоқхонага вилоят раҳбарининг келиши уларга катта умид бағишлаганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Вилоят раҳбари келиб-кетгач, шароитимиз яхшиланади, ётоқхонадан чиқиб кетинг, деган дашномдан қутуламиз деб ўйлагандик. Аммо берилган топшириққа қарамасдан, шаҳар ҳокими бизнинг муаммомизга эътибор ҳам қаратмаяпти», — дейди ётоқхона аҳолиси.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, шаҳарнинг 4-кичик туманида жойлашган 2-сонли ётоқхонада 85 та хона мавжуд бўлиб, шундан 69 тасида 144 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ётоқхона 2019 йил май ойида беш нафар тадбиркор томонидан сотиб олинган.

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу ётоқхона 2005 йил фуқаро Озод Умиров раҳбарлигидаги кўкаламзорлаштириш билан шуғулланувчи ташкилот балансига хусусий мулк сифатида ўтказилган. Озод Умиров эса 2019 йил май ойида бинони бизга сотди», — дейди ётоқхонани сотиб олган тадбиркорлар вакили Анвар Жовлиев.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, ётоқхонани сотиб олган тадбиркорлар уни таъмирлаб, хусусий мактаб ва боғчага айлантиришни мақсад қилган.

    «Вилоят раҳбари ушбу ётоқхонани кўздан кечиргач, биз сотиб олганимизни, келажакда хусусий мактаб ва боғча қуриш ниятимиз борлигини эшитди ва қўллаб-қувватлади, — дейди Анвар Жовлиев. — Шундан сўнг биз шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевга мурожаат қилиб, қурилишимиз кечикиб кетаётганини, ётоқхонани бўшатиб беришлари лозимлигини айтдик. Шаҳар ҳокими эса 2020 йил 1 мартга қадар кутиб туришимизни илтимос қилди. Аммо 2020 йилнинг июль ойи келдики, ётоқхона ҳалигача бўшатилмади.

    «Ётоқхона хусусий мулк сифатида сотилганини тўғри тушунамиз, аммо биз ҳам кўчада қолмаслигимиз керак-ку. Шаҳар ҳокимлиги бизга ҳам кўмак бериб, имконият яратишини сўраяпмиз», — дейди аҳоли вакилларидан бири Наргиза Намозова.

    Феруза Рўзиева

    Феруза Рўзиева
    Фото: «Дарё»

    «Бизга ҳам иш беришса, уй олишимиз учун имтиёз яратишса, қолганини эплаймиз, — дейди мазкур ётоқхонада яшовчи Феруза Рўзиева. — 11 йилдан бери шу ерда яшаймиз. Шунча пайт шу ерда яшаб, энди уйсиз, жойсиз қолиш жудаям алам қилади. Энг ёмони турмуш ўртоғим ҳам йўқ. Ёлғиз онаман. Алимент пулига рўзғор тебратаман. Энди карантин пайти уйдан чиқариб юборишга ҳаракат қилиниши, бизни қийин аҳволга солиб қўймоқда».

    Гули Қаҳрамонова

    Гули Қаҳрамонова
    Фото: «Дарё»

    «Бир нафар фарзандимни отасиз катта қиляпман, кафе ва ошхоналарда ишлаб пул топардим. Карантин пайтида иш ҳам бўлмаяпти. Энди эса яшаб турган жойимиздан ҳам чиқаришга уринишяпти, — дейди Гули Қаҳрамонова. — Шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, 15 йилдан бери шу ерда яшаб келаётганимни, иш ва уй олишимиз учун имконият беришларини сўрадим. Ҳоким ўринбосари Алишер Насимов қўпол муносабатда бўлиб, бизни одам ўрнида ҳам кўрмади. Умуман ёрдам беришни исташмаяпти».

    Мамасолиҳ Раимов

    Мамасолиҳ Раимов
    Фото: «Дарё»

    Ётоқхонада яшовчи ва кўз бўйича биринчи гуруҳ ногирони Мамасолиҳ Раимовнинг айтишича, унинг шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

    «Ҳокимликка мурожаат қилиб, биринчи гуруҳ ногирони эканлигимни, ёрдам беришларини сўрадим. Аммо ҳеч қандай натижа йўқ», — Мамасолиҳ Раимов.

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, карантин пайтида ётоқхонада яшовчиларни ҳеч ким безовта қилмайди.

    Фото: «Дарё»

    «Шаҳар ҳокими топшириғи билан ётоқхонада яшовчилар муаммоси ўрганиб чиқилмоқда. Ҳокимлик имкон қадар аҳолини қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам беришни мақсад қилган. Ваъда бериб айтамизки, карантин пайтида аҳолини ҳеч ким ҳеч қаерга чиқармайди», — дейди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Умид Жабборов.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади ва муаммо якуни хусусида маълумот беради.

    22.07.2020, 08:10   Изоҳ (0)   48219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ижод мактаблари учун янги дарсликлар яратилади

    22.07.2020, 07:55

    Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар Топ-10 талиги аниқланди

    22.07.2020, 07:40

    Андижонда маст мижоз насияга спиртли ичимлик берилмаслигини айтган миллий таомлар ошхонаси иш юритувчисини пичоқлади (видео)

    22.07.2020, 07:26

    «Кейинги йилдан давлат хизмати органлари ходимлари танлов асосида ва непотизмга йўл қўймаган ҳолда ишга олинади» – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг бирин...

    22.07.2020, 07:11

    Ўзбекистон ТИВ вакили Венада БМТ билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

    22.07.2020, 06:56

    Тошкент вилоятида 1,5 тоннадан зиёд ноқонуний алюминий олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчи қўлга олинди

    22.07.2020, 06:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.