• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ТИВ вакили Венада БМТ билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов 20 июль куни Вена шаҳрида БМТ бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (БМТ ГMЖҚКБ) ижрочи директори Гада Вали, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (IAEA) бош директори Рафаэл Гросси ва БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директори Ли Йонг билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

    БМТнинг Венадаги идораси

    БМТнинг Венадаги идораси
    Фото: Twitter

    Хабарда қайд этилишича, БМТ вакиллари Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга ижобий баҳо берган. Улар кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат секторини қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш шароитининг ёмонлашувига йўл қўймаслик, шунингдек, COVID-19 пандемияси даврида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам муҳокама қилган.

    Гада Вали коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганини олқишлаган. Агентликка ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

    Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва БМТ ГMЖҚКБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. БМТ ГMЖҚКБ раҳбари ушбу агентлик ва БМТ ГMЖҚКБ ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашни ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ва лойиҳаларни татбиқ этишга донорлик маблағларини йўналтириш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ республикада коррупцияга қарши кураш сиёсати ва стратегияларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича концептуал қайднома тайёрлашни таклиф қилган.

    IAEA томонидан Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантиришдаги муваффақиятли ҳамкорлик, хусусан, 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган республиканинг ядровий инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияга биргаликда тайёргарлик кўриш юқори баҳоланган.

    Агентлик раҳбари Рафаэл Гросси Ўзбекистон ядро дастурининг амалга оширилиши жараёнидан мамнунлигини ҳамда янги ядро давлатлари учун Ўзбекистон IAEA билан муносабатларни қуриш бўйича намуна эканлигини қайд этган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси МАГАТЕ томонидан 2020 йилнинг 10—14 февраль кунлари ташкилотнинг Венадаги бош қароргоҳида ўтказилаётган Физикавий ядровий хавфсизлик бўйича халқаро анжуманда иштирок этган. Февраль ойида Ўзбекистон 2020 йилда МАГАТЕ Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссиясининг ўтказилиши юзасидан сўров юборгани ва бу 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши ташкилот томонидан маъқуллангани хабар қилинганди.

    IAEA раҳбари техник кооперация лойиҳалари доирасида Ўзбекистон билан, хусусан Наманган онкологик диспансери, Республика эндокринология маркази, Самарқанд давлат университети ва Тошкент шаҳар онкология ва радиология маркази билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаган.

    «UNIDO Ўзбекистонни минтақадаги улкан ресурс, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга бўлган муҳим давлат сифатида кўради. Шу муносабат билан Ли Йонг республикада мустаҳкам саноат инфратузилмаси, универсал ва барқарор саноатлаштиришни таъминлаш учун шароитлар яратилганлигини мамнуният билан қайд этди.

    Бош директор коронавирус пандемиясидан зиён кўрган республика иқтисодиётининг айрим тармоқларини тиклаш учун UNIDO салоҳиятини жалб қилишга ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.

    Саноатнинг «тоза инновация» ва «яшил» технологиялар соҳасидаги аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди, бу эса барқарор саноат дизайни ва брендлаш воситаларини ривожлантириш учун шароит яратиши қайд этилди.

    Бундан ташқари, ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқадиган Ўзбекистон ва UNIDO ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшма декларация ва 2020—2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳаларини тайёрлаш жараёни муҳокама қилинди», – дейилади ТИВ хабарида.

    Аввал Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов 17 июль куни Вена шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Томас Гремингер ва ЙХҲТнинг доимий кенгаши раиси Игли Ҳасани билан учрашувлар ўтказгани хабар қилинганди.

    22.07.2020, 06:56   Изоҳ (0)   9984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 1,5 тоннадан зиёд ноқонуний алюминий олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчи қўлга олинди

    22.07.2020, 06:27

    Олмалиқда ПЗР таҳлилини амалга оширувчи вирусология лабораторияси очилади

    22.07.2020, 06:12

    Ўзбекистонда 21 июль куни 567 кишида коронавирус аниқланди. Ўлим юз бермаган ҳудуд қолмади

    22.07.2020, 03:10

    Шуҳрат Абдураҳмонов Андижонда коронавирус қайд этилган фуқароларнинг ярми Қирғизистондан қайтган ўзбекистонликлар эканлигини маълум қилди

    22.07.2020, 01:19

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17 881 нафарга етди. Касалликдан тузалганлар эса 9500 нафардан ошди

    21.07.2020, 23:55

    ССВ Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ подполковнигининг коронавирусга чалингани ва инфекция асоратлари оқибатида вафот этганини тасдиқлади

    21.07.2020, 23:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.