Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов 21 июль куни Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KAITJ) бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, видеоконференция шаклида ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва KAITJ коронавирусга қарши курашиш борасидаги, шунингдек, молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

KAITJ бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан, қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштироки ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Япония коронавирус оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистонга 1,9 миллион доллар ажратган, Канада эса коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 250 минг доллар ажратганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар