Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Sulton tex group ишини кўриб чиққан Қашқадарё вилоят маъмурий суди Қарши туман маъмурий судининг 2020 йил 8 июндаги кооперация аталмиш МЧЖ гувоҳномасини бекор қилиш ҳақидаги қарорини рад этди. Эндиликда номида кооперация сўзи бўлган МЧЖ бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев топшириғига кўра, туманда ташкил этилиши лозим бўлган фермерлар кооперацияси сифатида иш юритиши мумкин. Бу ҳақда суд ишида қатнашган «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Вилоят маъмурий суди, шунингдек, Қарши туман ҳокимлиги мансабдор шахсларининг тумандаги фермер хўжаликларини 2020 йил учун пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича кооперация аталмиш МЧЖ билан контрактация шартномаларини тузишга мажбурлашдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф эмас деб топди.

Фото: «Дарё»

Ҳолбуки, бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган фермерлар Қарши туман ҳокими ўринбосари Акром Арипов фермерларга кооперация номидан бўш шартнома бериб, имзолашдан бош тортишса, ерини тортиб олиш билан қўрқитганини айтганди. 2020 йил апрель ойида тузилган шартномалар Қарши туман маъмурий судига 2020 йил июнь ойида тақдим этилганда ҳам шартнома имзоланган йил ва сана кўрсатилмаганлиги учун судья эътиборини тортганди.

Бунинг сабабини изоҳлаган кооперация аталмиш МЧЖ масъули Нурбек Мўминов эса «Бу шартномаларимиз ҳали давлат рўйхатидан ҳам ўтказилмаган» деганди.

Фото: «Дарё»

Ачинарлиси, Қашқадарё вилоят маъмурий суди туман судининг ҳокимлик мансабдор шахсларининг хусусий корхона молиявий хўжалик фаолиятига аралашишини тақиқлаш тўғрисидаги қарорини ҳам бекор қилди.

Дастлабки суд мажлисида сўз олган Sulton tex group корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев судга Қарши туман ҳокимлиги масъуллари корхонанинг ҳисоб рақами Қарши шаҳрида жойлашганига эътироз билдираётганини, корхона раҳбариятидан ҳисоб рақамини тумандаги банкларга кўчириб келишни талаб қилаётганини билдирганди. Ҳоким Мақсуда Мустафоева эса гарчи бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевга ёзган хатида корхона ҳисоб рақами туманда бўлмаганини, бунинг учун Sulton tex group корхонаси раҳбариятини огоҳлантирганини ёзган бўлса-да, судда буни тан олмаганди.

Мақсуда Мустафоеванинг Ўктам Барноевга ёзган хати

Мақсуда Мустафоеванинг Ўктам Барноевга ёзган хати
Фото: «Дарё»

Мазкур важларни эшитган ва бош вазир ўринбосарига юборилган туман ҳокими хатини кўрган Қарши туман маъмурий суди кластер раҳбариятининг талабини қондириб, ҳокимлик мансабдор шахсларига корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашишини тақиқлаганди.

Қашқадарё вилоят маъмурий суди рўйхатдан ўтган номида кооперация сўзи бўлган МЧЖнинг фермерлар билан шартнома имзолаши кластер манфаатига таъсир қилмаслигини айтиб, кооперациянинг фермерлар билан шартнома тузишига қаршилик қилинган суд қарорини бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қарши туманида пахта етиштириш билан шуғулланувчи Sulton tex group хусусий корхонаси раҳбарлигидаги кластер бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ва салоҳиятини баҳолаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи раҳбари Ўктам Барноев, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевни судга берганди. Дастлабки суд мажлисига бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев бормагани боис ишни қолдирган Қибрай туман маъмурий суди 2020 йил 16 июль куни ишни кўришни бошлади. Суд 2020 йил 23 июлга қадар танаффус эълон қилган.

Судга берилган қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Sulton tex group корхонаси атрофидаги вазиятга изоҳ берар экан, пахтачилик кластеридан ғалла ҳосилдорилиги учун сўралган 5,6 миллиард сўм пул асосли тарзда сўралганини ва бу қонунга зид эмаслигини исботлашга уринишни кўриш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар