Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино «Ювентус»да Маурицио Саррининг ўрнини эгаллаши мумкин, дея хабар қилмоқда Daily Mail.
Таъкидланишича, туринликлар раҳбарияти Саррининг ишидан норози. Клуб Почеттинонинг вакиллари билан норасмий музокаралар ўтказган. Аргентиналик мутахассис «Ювентус»да иш бошлашга тайёр эканини билдирган.
Почеттинонинг сўнгги жамоаси «Тоттенҳэм» бўлганди. У 2019 йилнинг ноябрида «шпорлар» бошқарувини тарк этган ва унинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллаганди.
Аввалроқ Почеттинога «Ньюкасл» ва «Интер»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Айрим испан ОАВ мутахассис қишда «Барселона» таклифини рад этганини хабар қилганди. Шунингдек у яқинда «Монако»нинг таклифига рад жавобини берган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)