• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Валькирия» операцияси. Гитлерга қарши уюштирилган энг машҳур суиқасд тарихи

    1944 йил июлида немис фюрери Адольф Гитлерга қарши энг машҳур суиқасд амалга оширилди. «Дарё» тарих саҳифаларига «Валькирия» операцияси номи билан кирган бу уриниш ҳақида ҳикоя қилади.

    Умуман, фашистлар Германиясининг етакчисига нисбатан амалга оширилган суиқасдлар тарихида жуда кўплаб эпизодлар мавжуд. Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан анча олдин ҳам бир гуруҳ шахслар ёки алоҳида фитначилар Гитлерни ўлдириш режаларини тузган.

    Фото: Google Photos

    Афсуски, барча уринишлар муваффақиятсиз якунланган. «Валькирия» операциясидан олдинги энг сўнгги уринишни немис армиясининг офицери Фабиан фон Шлабрендорф амалга ошириб кўрмоқчи бўлган. У фюрер билан учрашувга учиб кетаётган подполковник Хайнц Брандтга портловчи моддалар билан тўлдирилган коньяк ‘бутилка’ларини топширган, аммо бомба портламаган.

    «Валькирия» операцияси аслида нима?

    Аслида, Учинчи рейхда «Валькирия» номи билан белгиланган операция — бу мабодо қўзғолонлар ва бошқа кутилмаган вазиятлар бўлиб қолгудай бўлса, Германиянинг давлат, маъмурий, ҳарбий ва бошқа ҳаётий ички объектларини қамраб олиш режасини англатади. Ушбу режани «Захира армияси» деб номланган кучлар амалга ошириши керак бўлган. Бу армия мамлакатнинг ички минтақаларида жойлашганди. Муҳим жанговар тайёргарликка эга бўлинмалар Берлин шаҳри атрофи ва ичида тўпланган. Бу, ўз навбатида, фашистларнинг юқори раҳбарияти мамлакатдаги ички тартибсизликлардан жиддий қўрққанини исботлайди.

    1942 йилдан бошлаб «Валькирия» режасини шахсан захира армияси қўмондони ўринбосари, Гитлерга қарши фитнада фаол иштирок этган генерал Фридрих Олбрихт тайёрлаган. Қизиғи шундаки, фюрернинг ўзи ушбу режани маъқуллаган ва унинг барча деталлари Гитлер томонидан маъқулланган.

    Гитлерга кимлар қарши эди?

    Сир эмаски, кўпчилик Германияда ўша пайтларда ҳам фашистлар режими ва Гитлернинг шахсан ўзидан нафратланарди. Кимдир уни инсониятга қарши жиноий сиёсати туфайли ёқтирмаса, кимдир Гитлер Германияни янги жаҳон урушига жалб этганини аҳмоқона режа деб ҳисобларди. Ижтимоийдан тортиб сиёсийгача бўлган бошқа бир қатор сабаблар ҳам бор эди.

    Фото: Google Photos

    Фашистлар ва Гитлерга қарши бўлганлар орасида махсус каста — эски Пруссия ҳарбийлари (уларни юнкерлар деб аташган) ва нуфузли сиёсатчилар бор эди. Қизиғи шундаки, уларнинг аксарияти NSDAP ғояларига хайрихоҳ бўлиб, фашистларнинг Учинчи рейхини шакллантириш ва кучайтиришда бевосита иштирок этган.

    Фитнада таниқли банкир ва урушдан олдинги йилларда Германия иқтисодий мўъжизасининг меъмори бўлган Ялмар Шахт, собиқ Пруссия молия вазири ва Deutsche Bank раҳбари Йоханнес Попиц, дипломат Ульрих фон Хассель ва бошқа юқори мартабали давлат хизматчилари, «Абвер» (ҳарбий разведка) раҳбари Адмирал Канарис ва унинг қўл остидаги баъзи шахслар фаол иштирок этган.

    Аммо шунга қарамай, фитнанинг асосий таянчи юқори мартабали ҳарбийлар эди. Булар сафида фельдмаршаллар фон Вицлебен ва фон Браухич, генераллар Гёпнер, Бек, Холдер, фон Тресков ва бошқалар бор эди. Бундан ташқари, фитнада марказий фигура сифатида иштирок этган полковник фон Штауффенберг ҳам бор эди. Ҳарбийлар орасида фитнага қўшилмаганлар ҳам кўп эди, аммо улар фитна ҳақида билсалар-да, уни жимгина қўллаб-қувватларди. Масалан, «Саҳро тулкиси» номи билан машҳур бўлган таниқли фельдмаршал Роммел ва собиқ «Марказ» армиясининг қўмондони фельдмаршал фон Боклар.

    Операцияга тайёргарлик

    Фитначилар ўз режаларини амалга ошириш учун узоқ вақт тайёрланди, улар куч ва энг муҳими жасорат тўплади. Амалга ошириш вақти эса 1944 йил 20 июлга тўғри келди. Полковник фон Штауффенберг ўз режасини амалга оширишга тайёр эди. Бунинг учун у ҳамма нарсага эга. Африкадаги жанглар пайтида ўнг қўлини, чап қўл бармоқларини ва чап кўзини йўқотган уруш қаҳрамони ҳеч кимда шубҳа уйғотмасди.

    Бундан ташқари, суиқасддан бир ой олдин полковник ўша Берлиндаги захира армиясининг штаб бошлиғи этиб тайинланган ва шу сабабли у Шарқий Пруссиянинг Растенбург шаҳри яқинида жойлашган «Вольфсшанце» («Бўри уяси») деб номланган махфий штабда Гитлер билан шахсан кўришиши мумкин эди.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Фитначилар олдида учта муаммо турарди: биринчиси — фюрерни ўлдириш, иккинчиси — захира армиясининг фитначиларга қўшилмаган шубҳали қўмондони, генерал-полковник Фридрих Фромм ва учинчиси — Берлиндаги Гитлерга фанатикларча содиқ бўлган СС қўшинлари. Режа барча учта муаммони ҳал қилишини таъминларди. Биринчи муаммо билан ҳаммаси тушунарли бўлса, Фроммни ҳибсга олиш ёки фитначилар тарафига оғдириш керак, СС қўшинларини эса қуролсизлантириш ва ҳибсга олиш лозим эди.

    «Бўри уяси»даги портлаш

    1944 йил 20 июль куни эрталаб соат еттиларда полковник фон Штауффенберг ўз ёрдамчиси билан Гитлернинг бош қароргоҳига учиб кетади. Учрашувга келган полковник урушда яраланганидан бери қулоғи ёмон эшитишини айтиб, фюрерга яқинроқдан жой сўрайди. У ўз портфелида кимёвий портлагич билан бомба олиб келган эди. Ичида кислота жойлашган синдирилган капсула 10 минут ичида дўзах машинасини ҳаракатга келтириши керак эди.

    Портфелни стол остига, Гитлерга яқинроқ жойга қўйиб, полковник «телефонда суҳбатлашиш учун» хонадан чиқиб кетади. У тезда штабни тарк этади ва соат 12:42 да катта портлаш содир бўлади. Иссиқ ҳаво туфайли йиғилиш бункердан очиқ ёзги хонага кўчирилганди. Полковник Штауффенберг машинада кетиб борар экан, узоқдан портлашнинг тутунини кўриб, муваффақият қозонганига амин эди.

    Портлаш оқибатида тўрт нафар офицер ўлди, кўплари жиддий ярадор бўлади, аммо Гитлернинг ўзи енгил жароҳат олади, холос. Портлашдан кейинг воқеалар жуда тез ривожланди. Фитначилар захира армиясини кўтаришга ва пойтахтдаги ҳокимиятни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилди. Штауффенберг портлаш муваффақиятига амин бўлгани сабабли исёнчилар Гитлер энди тирик эмасдек ҳаракат қилди. Захирадаги армия қўмондони Фромм ҳибсга олиниб, Олбрихтнинг буйруғи билан армия бўлинмалари «Валькирия» режасига биноан Берлинни эгаллай бошлади.

    Аммо жиддий хатога йўл қўйилган эди: Гитлер қароргоҳинининг ахборот блокировкаси муваффақиятсиз тугади, СС алоқа тармоқлари ва ҳарбий каналлар тезда алоқаларни тиклади. Фельдмаршал Кейтель Берлинга қўнғироқ қилиб, Гитлер тириклигини айтди. Бу хабар жуда кўп иккиланиб қолган ҳарбийларни тўхтатди. Бунда Берлин гарнизонининг элита батальонининг қўмондони майор Отто-Эрнст Ремер асосий ролни ўйнади.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Энг муҳим дақиқада, тахминан, соат 19:00 ларда Ремер ташвиқот вазири Йозеф Геббельснинг квартирасига келади. Вазир шахсан уни Гитлер билан телефон орқали боғлайди, у исённи бостиришни буюради ва Ремерга полковник унвонини беради. Қисқа вақт ичида унинг батальони ва бошқа бирлашмалари шаҳарни, шу жумладан, муҳим биноларни ва фитначилар жойлашган қуруқликдаги қўшинларнинг штаб-квартираларини ўз назоратига олади. Бундан ташқари, генерал Фромм фюрернинг тирик қолганидан хабардор бўлиб, фитначиларни ҳибсга олишга ҳаракат қилади, чунки у Гитлер ҳалок бўлган тақдирдагина уларга ёрдам беришга рози бўлганди.

    Полковник Гербер бошчилигидаги зобитлар фитначилардан изоҳ талаб қилди, низо пайтида отишма бошланди ва фон Штауффенберг яраланди. Ҳаммаси соат 23:30 га қадар тугади. Генерал Фромм Гитлерга содиқ офицерлар ва қўшинлар билан барча қўзғолончиларни ҳибсга олди. Режадаги ҳеч бир нарса амалга оширилмади. Фақат Францияда исёнга хайрихоҳ бўлган генерал Штюлпнагель барча фашистлар ва СС расмийларини ҳибсга олиш операциясини бекам-у кўст бажарди, аммо бу энди ҳеч қандай маънога эга эмас эди.

    Натижа

    Назарий жиҳатдан урушни тугатиши мумкин бўлган ушбу тўнтаришнинг оқибатлари жуда даҳшатли эди: қарийб беш минг киши қатл қилинди, уларнинг орасида юқори мартабали ҳарбий ва фуқаролик амалдорлари бор эди. Уларнинг кўплари фитнада иштирок этмаган, масалан, фельдмаршал Роммел, аммо улар ҳам умумий қозонга ташланиб, ўз ҳаётларидан маҳрум бўлди. Етти мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди, айбдорлар гилотиналарда қатл этилди, гўшт иладиган илгакларга пианино торлари ёрдамида осилди. Гитлер «қўзғолончиларни мол каби ўлдиришни» талаб қилганди.

    1944 йил 20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси захирадаги кучлар штаб-квартираси ҳовлисида полковник Клаус фон Штауффенберг, генерал Олбрихт, генерал Бек ва бошқа бир қатор зобитлар Фромм томонидан отиб ташланди. Ўзини жавобгарликдан халос қилишни ва шу билан бирга гувоҳларни тезда йўқотишни истаган Фромм ҳам кейинчалик ҳибсга олинган ва қатл қилинган.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.

    «Валькирия операцияси» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Қатл этилганлар орасида бир нафар фельдмаршал, 19 генерал, 26 нафар полковник, икки нафар элчи, бошқа даражадаги етти дипломат, бир нафар вазир, саноатчи, уч нафар давлат котиби, Берлиндаги полиция бошлиғи ва Рейхнинг криминал полицияси бошлиқлари бор эди. Қатағонлар уруш тугагунча давом этди.

    Агар фитначилар муваффақиятга эришганларида нима бўлиши мумкинлиги номаълум. Тарих умуман бошқача йўлдан кетиши мумкин эди, аммо барчамизга маълумки, тарих «агарда» сўзини ёқтирмайди. Бугунги замонавий Германияда 1944 йил 20 июль фитначилари миллий қаҳрамонлар, одамлар эркинлиги ва ҳуқуқлари учун курашчилар деб ҳисобланади. Гитлер барча олдинги суиқасдлар каби бунисидан ҳам ақл бовар қилмас даражадаги омад эвазига омон қолди. Аммо у 1945 йил 30 апрель кунги суиқасддан омон қолмаслиги аниқ эди. Бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    20.07.2020, 20:05   Изоҳ (0)   142261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канье Уэст сайловчилар билан ўтказилган биринчи учрашувда абортлар ҳақида гапириб, йиғлаб юборди

    20.07.2020, 18:16

    Қозоғистонда ўтган дам олиш кунлари 121 киши коронавирусдан вафот этди. Қирғизистонда эса COVID-19 ва пневмония қурбонлари сони 1037 кишига етди

    20.07.2020, 15:38

    Хитойда коронавирусга чалинганлар 83 682 нафарга, Жанубий Кореяда эса 13 771 нафарга етди

    20.07.2020, 11:43

    Саудия Арабистони подшоҳи шифохонага ётқизилди

    20.07.2020, 10:29

    Малайзиядаги тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарувчи корхона акцияларининг нархи 1000 фоизга кўтарилди

    20.07.2020, 09:10

    Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси мамлакатда 2 миллион нафарга яқин одам коронавирус билан касалланиб, тузалиб бўлганини тахмин қилди

    20.07.2020, 08:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.