Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UFC президенти Дэйна Уайт промоушеннинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йил октябрида вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши октагонга чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда The National хабар бермоқда.

Фото: Twitter / @SportBible

Фото: Twitter / @SportBible

«Агар бизнинг (UFC) чемпионларимиз рўйхатига эътибор қаратсангиз, улар дунёнинг турли бурчакларидан эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Энг катта, энг зўр жанглар жорий йил давомида Абу-Дабида бўлади.

Нима учун бундай деяпман? Абу-Даби жанглар пойтахти бўлиши имконияти кўриб чиқилмоқда. Аввал бундай жой Лас-Вегас эди. Аммо ҳозир бу аниқ у ер эмас.

Ҳабиб навбатдагиси бўлади. Барча катта жанглар, шу жумладан, чемпионлик ва даъвогарлик жанглари ҳам ‘Жангчилар ороли’да кечади», — дейди Уайт.

Шу тариқа Уайтнинг сўзларига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг аввал режалаштирилганидек сентябрьда эмас, балки октябрь ойида кечади. Бунга сабаб сифатида эса Ҳабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг бевақт ўлими кўрсатилган.

Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гэтжи иштирокидаги барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (Кўриш).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)