«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра бирданига бир нечта индивидуал совринларни қўлга киритди.
Аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари (25 та гол) ва энг яхши ассистенти (21 та ассист) деб топилди.
Тўпурарлар пойгасида 33 ёшли форвард «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема (21 та гол, 2-ўрин) ва «Вильярреал» ҳужумчиси Жерар Моренони (18 та гол, 3-ўрин) ортда қолдирди.
Энг кўп голли узатмаларни амалга оширганлар рўйхатида эса 2-ўринни «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль (11 та ассист) эгаллади. Кучли учликни «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес (8 та ассист) якунлаб берди.
Маълумот ўрнида, Лионель Месси 2003 йилдан бери «Барселона»нинг асосий жамоасида тўп суриб келади. Унинг клуб билан шартномаси келаси мавсумда ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)