Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 2019/20 йилги мавсуми якунларига кўра бир қатор индивидуал совринлар эгасига айланди.

Фото: «Барселона» ФК

Фото: «Барселона» ФК

Аргентиналик футболчи 25 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди ва Пичичи совринига эга чиқди. Месси еттинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди ва бу борада рекордни янгилади. Аввалроқ Лео бу борада Телмо Сарра (6 марта) билан бир хил натижа қайд этиб турганди.

Шунингдек, Месси жорий мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди. 33 ёшли форвард 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Месси тўпурарлар пойгасида «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема (21 та гол) ва «Вильярреал» форварди Херар Моренони (18) ортда қолдирди.

Энг яхши ассистентлар рўйхатида «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль (11 та голли узатма) иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи поғона «Барса»нинг яна бир ҳужумчиси Луис Суаресга (8) насиб этди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди