• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Арбидол» 400-600 минг сўмдан сотилаётгани аниқланди. Мутахассислар унинг COVID-19’га қарши фойдасини нолга тенг деб баҳолаган

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган рейдларда ҳозирда талаб кескин ортган ва дорихоналарда топиш қийин бўлган «Эргоферон» ва «Арбидол» дориларининг ноқонуний савдоси аниқланди.

    Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими томонидан олиб борилган рейдда хорижда ишлаб чиқарилган «Арбидол» дори воситасинниг ҳар бир қутисини 500 минг сўмдан сотаётган шахс ушланган.

    Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган дорихонанинг норасмий сотувчиси 56 қути «Эргоферон» дори воситасини жами 5 миллион 320 минг сўмга пуллаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ундан яна 1120 дона дори воситаси вақтинча олиб қўйилган.

    Шунингдек, Яшнобод туманида фуқаролардан бири 19 қути «Арбидол» дорисининг ҳар бирини 500 минг сўмдан, Олмазор туманида икки нафар фуқаро шу дорининг 200 қутисини ҳар бирини 32 долларидан баҳолаб ноқонуний тарзда сотаётгани аниқланган.

    Департаментнинг Яшнобод туман бўлим бошлиғи Нуриддин Жўраевнинг айтишича, «Эргоферон» дори воситаси одатда 25-32 минг сўмгача сотилган. Ҳозирги нархи 120 минг сўмгача бормоқда. Қутиси 45 минг сўмдан сотилган «Арбидол» эса 400-600 минг сўмдан пулланмоқда.

    «Ҳозирда расмий дорихоналарда йўқ дори воситалари одамларнинг қўлида 100-200 қутилаб жамланиб, ноқонуний сотиляпти. Чунки дорихонада нархини қиммат қилиб соца, эътирознинг кимга билдирилиши аниқ бўлади. Шунинг учун ҳам яширинча йўллар билан норасмий тарзда сотилмоқда», — деган у.

    Қайд этиш жоизки, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси учун одамлар орасида «Арбидол», «Эргоферон»га бўлган талаб кескин ошган. Хусусан, АрзонАптека дори воситалари қидирув тизими маълумотларига кўра, сўнгги 10 кун давомида Ўзбекистонда энг кўп қидирилган вирусга қарши қўлланилувчи препаратлар рўйхатида «Арбидол», «Эргоферон» ҳам бор. 8—17 июнь кунлари қидирув хизмати орқали «Арбидол» 270, «Эргоферон» 185 марта қидирилган бўлса, 6—15 июль кунлари эса ушбу дори воситаларига талаб ошиб, «Арбидол»га 61 370 тани «Эргоферон»га 19 900 тани ташкил этган.

    Журналист Барно Султонова ҳам дорихоналарда ҳамма «Арбидол», «Эргоферон», «Парацетамол» каби дориларни тўхтовсиз олаётганига гувоҳ бўлган. Вилоятларда, хусусан, Бухорода ҳам қатор дори воситалари билан бирга «Арбидол», «Эргоферон»га бўлган талаб ва эҳтиёж кескин ошган.

    Мутахасисслар эса «Арбидол» дори воситасининг фойдаси нолга тенг деб баҳоламоқда. Ушбу препаратнинг фойдаси ЖССТ томонидан тасдиқланмаган ва COVID-19’га қарши фойдаланишда тавсия этилмаган. Бу дорилар Россия ва унинг атрофидаги давлатлардан ташқари ҳеч қаерда ишлатилмайди.

    «Эргоферон» эса гомеопатик восита бўлиб, унда фаол моддалар шунчалик камлигидан, инсон танасига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Яъни, на фойдаси, на зарари бор. Шунчаки плацебо.

    19.07.2020, 06:01   Изоҳ (0)   43971
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 18 июль куни 579 кишида коронавирус аниқланди. Беш киши вафот этди

    19.07.2020, 01:01

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 16 186 нафарга етди

    19.07.2020, 00:32

    Наманганда коронавирусдан халос бўлган 55 нафар бемор уйига кузатилди

    19.07.2020, 00:14

    Халқ таълими вазирлиги мактаб ходимларидан ўз ҳисобидан таътил олиш сўралаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    19.07.2020, 00:06

    Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 55 ёшли эркак шифохонага тушган кунининг эртасигаёқ вафот этди

    18.07.2020, 23:56

    Сирдарёда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Касалликка чалинган 69 ёшли эркак вафот этди

    18.07.2020, 23:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.