• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 7 мингдан ошди. Уларнинг қанчасида касаллик симптомларсиз кечмоқда — номаълум

    Ўзбекистонда 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра расман 7218 киши коронавирусдан даволанмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Қайд этиш жоиз, бу вақтга келиб жами касалланиш ҳолатлари сони 16 429 тага етган.

    «Ҳозирда мамлакатимизда 7218 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида. Уларнинг қанчасида касаллик аломатларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум қилинмаган. Қайд этишларича, 72 нафар беморнинг аҳволи оғир, 21 нафариники эса ўта оғир.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Аввалроқ Республика махсус комиссияси 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари қуввати коронавирусга чалинган янги беморларни қабул қилиш учун етарли эмаслиги, «тизимни қайта тиклаш» учун 1 августгача кучайтирилган карантин тартиби қайтадан жорий этилганини маълум қилган эди. Ўша вақтда Ўзбекистон бўйича коронавирусдан даволанаётган беморлар сони расман 3986 нафар эди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Ҳакимов 13 июль куни келтирган маълумотларга кўра, Тошкентда жами 16 та касалхонада коронавирус билан касалланган беморлар учун 3580 та койка-ўрин ажратилган. 19 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида аниқланган ва даволанишни давом эттираётган беморлар сони 5051 нафарни, Тошкент вилоятида эса 851 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу 5902 нафар беморнинг қанчаси Тошкент шаҳрида, қанчаси Тошкент вилоятида даволанаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

    Мавзуга доир: Тиббиёт фанлари доктори Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими қанча коронавирус беморини қабул қилса, инқирозга учрашини аниқ айта олмади

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 7 июль куни берган интервьюсида Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси ҳали энг юқори чўққиси чиқмаганини таъкидлаган эди (айни вақтда Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда эпидемиянинг иккинчи тўлқини кечмоқда, деб ҳисоблаяпти). Профессор Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистонда кунига 1—1,5 мингта касалланиш ҳолати аниқланса, соғлиқни сақлаш тизимимиз «қўшни мамлакатларники каби» қулайди.

    Эътиборга молик томони, профессор Оқилов 8 июль куни қилган чиқишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар «поёнига етгани», бўш койка-ўринлар қолмаганини маълум қилган эди. 9 июлдаги брифингда эса Оқилов «койка-ўринлар, дори захираси мавжуд»лигини, тизим «ҳар қанча беморни қабул қила олиши»ни таъкидлади. 18 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун 2358 та койка захираси шакллантирилганини маълум қилди.

    Мавзуга доир:ЎзССВ «вақтида мурожаат қилмай, уйида даволанган» деган марҳум беморни касалхоналар бир неча бор қабул қилмаган

    Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган муассасалар орасида Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Нуронийлар» санаторияси ҳам бор. Пойтахт ҳокимлиги ахборотига кўра, у ерда 300 та койка ташкил этилган. Отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилган режиссёр Сарвар Каримов акаси ва синглиси билан бирга 18 июлга ўтар кечаси шу муассасага жойлаштирилган.

    Сарвар Каримов коронавирусга чалинганларни даволашга ихтисослаштирилган санаториядаги вазият ҳақида тўхталар экан, жумладан, шундай деб ёзди: «8 та қаватга битта инфексионист ва иккита терапевт бор экан. Бечораларнинг аҳволи бизникидан баттар. Бошқа врачлар йўқ, уколлар йўқ, аппаратлар йўқ... Врачлар жуда кам, бутун шифохонага атиги 3-4 киши. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти, аммо уларга ҳам қийин».

    19.07.2020, 10:06   Изоҳ (0)   44507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кечада 243 кишида коронавирус тасдиқланди

    19.07.2020, 10:04

    Тошкентда коронавирусга чалинган қибрайлик 67 ёшли аёл вафот этди

    19.07.2020, 09:54

    Сурхондарё ҳокимининг коронавирусга чалингани бир неча кун яширилди. У COVID-19 ни юқтириб олган ягона ҳоким эмас

    19.07.2020, 09:01

    Жиззахда қарзини қайтармаслик учун танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахс аниқланди

    19.07.2020, 08:41

    Самарқандлик она йиғлаб Эркинжон Турдимовга видеомурожаат қилгач, унинг оғир аҳволдаги фарзанди касалхонага жойлаштирилди

    19.07.2020, 08:22

    Фото: Ўзбекистоннинг бўшаб қолган кўчалари

    19.07.2020, 07:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.