• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарё ҳокимининг коронавирусга чалингани бир неча кун яширилди. У COVID-19 ни юқтириб олган ягона ҳоким эмас

    Давоми: Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги илк хабарлар июль бошида тарқалган. Ўшанда республика раҳбарияти бу хабарларни қатъий рад этган

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) 18 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани, у Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётгани, аҳволи барқарор эканини маълум қилди; вазирлик ахборотида ҳокимда касаллик аломатлари қачон кузатила бошлангани, вирус қачон тасдиқлангани маълум қилинмаган. Ҳоким Боболов COVID-19 ни юқтириб олган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар бир неча кун аввал пайдо бўлган эди.

    Тўра Боболов.

    Тўра Боболов.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот «Дарё»га дастлаб 15 июль куни тушганди. Вилоятдаги манбалар Термизда одатда вилоят ҳокими томонидан ўтказадиган йиғилиш ва тадбирлар унинг ўринбосари томонидан олиб борилаётганини маълум қилган эди.

    Сурхондарёдаги бир неча туман ҳокимликлари расмийлари ҳам Боболов сўнгги вақтларда кўринмай қолганини қайд этди. Улар, жумладан, 11 июль куни Ангор ва Қизириқ туманларига янги ҳокимларни тайинлаш бўйича сессияларда Боболов бевосита иштирок этмай, йиғилишга Zoom дастури орқали уланганини таъкидлади.

    «Дарё» мухбири шу куниёқ Сурхондарё ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди. Ҳокимлик матбуот котиби Заҳириддин Тўраев ҳоким коронавирусга чалингани ҳақидаги гап-сўзлар асоссизлиги, Тўра Боболов одатдаги тартибда ишлаётганини, ҳатто 16 июль куни вилоятдаги туманлардан бирига чиқиши режалаштирилганини маълум қилди. Ҳокимнинг Ангор ва Қизириқдаги сессияларга Zoom орқали боғланганини изоҳларкан, Заҳириддин Тўраев бу кучайтирилган карантин талаблари билан боғлиқ эканини таъкидлаган эди.

    Тўра Боболов халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг 11 июлдаги сессияда Zoom дастури орқали иштирок этмоқда.

    Тўра Боболов халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг 11 июлдаги сессияда Zoom дастури орқали иштирок этмоқда.
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Қайд этиш жоиз, ҳоким Тўра Боболов 16 июль куни ҳам, 17 июль куни ҳам бирор туманга чиқмади, ҳокимнинг туманга сафарга бўйича суратлар сўралганида берилмади, 18 июль куни эса ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган вақтда ҳокимлик ахборот хизмати билан боғланиб бўлмади. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, ҳокимнинг қабулхонаси 18 июль куни ҳам, ССВ ахбороти эълон қилиниши олдидан, Боболовнинг коронавирусга чалинганини рад этган.

    Вилоят ҳокимининг коронавирусга чалиниши жиддий ҳодиса, бундан Тошкентдаги марказий расмий тузилмалар бехабар қолиши мумкин эмас. Шу боис «Дарё» мухбирлари 15 июлдаёқ ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланган. Вазирлик матбуот хизмати вакиллари «шундай гап-сўзлар уларга ҳам етиб келгани, лекин аниқ маълумотни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (СЭОА)дан сўраш маъқул»лигини билдирган. Шу куни ушбу масала юзасидан СЭОА матбуот хизмати билан боғланиб бўлмаган.

    18 июль куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалгач, «Дарё» мухбири, ССВ матбуот хизматининг 15 июлдаги маслаҳатидан келиб чиқиб, дастлаб СЭОА матбуот хизмати билан боғланган ва ахборот олишга уринган. СЭОА матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров ушбу ҳолат юзасидан аниқ маълумотга эга эмаслиги, бу борада ССВдаги ҳамкасби Фурқат Санаев билан боғланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

    Ўз навбатида ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев унда «ҳозир аниқ маълумот йўқ»лиги, «10—15 минут сабр қилиб туриш»ни сўраб, «аниқлаштириб, хабар бериши»ни маълум қилган. Орадан 20 дақиқа ўтгач мухбир ССВ матбуот хизмати билан боғланишга қайта-қайта уринган, бироқ қўнғироқлар жавобсиз қолган. Шундан сўнг мухбир яна СЭОА матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров билан боғланиб, ундан агентликнинг Сурхондарёдаги вакили телефон рақамини сўраган.

    Бозоров ҳозир ишда эмаслиги, телефон рақамлари ёнида эмаслигини айтган, шундан сўнг мухбир уни шахсий масалада эмас, балки агентлик фаолиятига дахлдор ҳолат юзасидан безовта қилаётганини таъкидлагач, СЭОА вакили: «Ҳокимнинг коронавирусга чалинганини аниқлаштириб берсам бўлдими?», дея гўшакни қўйган. Мухбир яна ССВ матбуот котибига қўнғироқ қилган, у эса вазирликнинг Telegram-каналида сўралаётган масала юзасидан ахборот чиқиб бўлганини маълум қилган — дарҳақиқат, вазирлик Telegram-каналида ёзиб тайёрланишига ва расман келишилиб тасдиқланишига 20 дақиқадан кўпроқ вақт кетадиган катта ахборот чиққан, бироқ 20 дақиқа аввалги сўровга «ҳозир аниқ маълумот йўқ» дейилгани юзасидан мухбирга тушунтириш берилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовдан ташқари Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниёзов ҳам коронавирусга чалинганини тасдиқлади. Бу Ўзбекистонда юқори мартабали шахсларнинг коронавирусга чалингани билан боғлиқ расман тасдиқланган дастлабки ҳолатлардир. Айни вақтда, «Дарё» манбаларининг таъкидлашича, бу Ўзбекистонда ҳокимларнинг COVID-19 ни юқтириб олиши билан боғлиқ биринчи ва ягона ҳолатлар эмас.

    19.07.2020, 09:01   Изоҳ (0)   149455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда қарзини қайтармаслик учун танишини ўлдириб, кўмиб юборган шахс аниқланди

    19.07.2020, 08:41

    Самарқандлик она йиғлаб Эркинжон Турдимовга видеомурожаат қилгач, унинг оғир аҳволдаги фарзанди касалхонага жойлаштирилди

    19.07.2020, 08:22

    Фото: Ўзбекистоннинг бўшаб қолган кўчалари

    19.07.2020, 07:40

    Самарқандда қурилиши якунланмаган уйларни тайёр деб алдаб, фуқароларга сотган шахслар қўлга олинди

    19.07.2020, 07:21

    Инқирозга қарши кураш жамғармасидан қайси соҳаларга қанча пул сарфлангани ҳақида батафсил маълумот берилди

    19.07.2020, 06:39

    Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди

    19.07.2020, 06:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.