Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Кубоги ярим финалида «Манчестер Сити»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўлланмани қўлга киритди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Шу тариқа «тўпчилар» 21-маротаба мусобақа финалида ўйнайдиган бўлди. Бунгача жамоа ушбу финалларнинг (20) 13 тасида ғалаба қозонган, 7 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган.

Иккинчи финалчи номи эса 19 июль куни маълум бўлади. Унда «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ўзаро куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, агар «Манчестер Юнайтед» «Челси»ни мағлуб этса, «Арсенал»нинг рекордни такрорлаши мумкин.

Яна бир эътиборга молик томони, «канонирлар» ўз тарихида бўлажак рақибларига финалда ютқазмаган. 2002 ва 2017 йилларда «Челси» мағлуб этилган, 1979 ва 2005 йилларда эса «Манчестер Юнайтед» таслим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубоги финал ўйини 1 август куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби эса «Манчестер Сити» саналади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди